"Ноттингем Форрест" "Аталанта" ярим ҳимоячиси Ремо Фройлерни сотиб олишга яқин турибди.
Журналист Фабрицио Романо твиттерда хабар беришича, инглиз клуби 30 ёшли швейцариялик учун 9 миллион евро таклиф қилган. Музокаралар якуний босқичда.
Фройлер ўтган мавсумда барча турнирларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.