Кириш Регистрация
04/04 00:00 Челси 1-0 Тоттенхэм
04/04 18:00 Бухоро 0-2 Бунёдкор
04/04 20:00 Австралия 1-1 Вьетнам
04/04 20:00 Жанубий Корея 0-1 Индонезия
04/04 20:15 Сурхон 3-1 Қўқон-1912
04/04 22:15 Япония 4-1 БАА
04/04 22:15 Яман 2-0 Афғонистон
04/04 23:45 Женоа 1-0 Удинезе
05/04 00:00 Райо Вальекано 0-4 Эспаньол
05/04 16:30 Эвертон 1-1 Арсенал
05/04 17:00 Олимпик MobiUz - ФарДУ
05/04 17:00 Жирона 0-1 Алавес
05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм
05/04 18:00 Монца 1-3 Комо
05/04 19:00 Ипсвич - Вулверхэмптон
05/04 19:00 Вест Хэм - Борнмут
05/04 19:00 Кристал Пэлас - Брайтон
05/04 19:15 Реал Мадрид - Валенсия
05/04 19:30 Нефтчи - Навбаҳор
05/04 20:00 Тожикистон - Уммон
05/04 20:15 Шўртан - Насаф
05/04 21:00 Парма - Интер
05/04 21:30 Астон Вилла - Ноттингем Форест
05/04 21:30 Мальорка - Сельта
05/04 22:15 Эрон - КХДР
05/04 23:45 Милан - Фиорентина
06/04 00:00 Барселона - Бетис
06/04 17:45 Андижон - Машъал
06/04 18:00 Сўғдиёна - Пахтакор
06/04 18:00 Брентфорд - Челси
06/04 18:00 Фулхэм - Ливерпуль
06/04 19:15 Севилья - Атлетико
06/04 20:00 Хитой - Ўзбекистон
06/04 20:15 ОКМК - Динамо
06/04 20:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
06/04 21:00 Аталанта - Лацио
06/04 21:30 Вальядолид - Хетафе
06/04 22:15 Саудия Арабистони - Таиланд
06/04 23:45 Рома - Ювентус
07/04 00:00 Вильярреал - Атлетик Бильбао

Ўзбекистон (U22) қийин ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

22 ёшгача бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатининг саралаш босқичидаги ўзининг дастлабки ўйинини ўтказди. Алексей Евстафеев бошчилигидаги футболчиларимизнинг рақиби Бангладеш (U22) терма жамоаси бўлди.

Бангладешликлар саралашнинг дастлабки турида мезбон — Непалга 1:4 ҳисобида имкониятни бош берганди. Шу боис бўлса керак, рақибларимиз ўйиннинг бошиданоқ асосий эътиборни ҳимояга қаратишди.

Маҳорат бобида рақибидан устун бўлган вакилларимиз ўйиннинг 12-дақиқасига келиб, ўзларининг илк хавфли ҳужумларини уюштиришди. Алибобо Раҳматуллаев ўнг қанотдан тўпни эгаллади ва бўш зона бўйлаб олдинга ҳаракатланганча, дарвоза томон зарба берди. Зарба бироз ноаниқ чиқди.

Биринчи бўлиб ўрталарига келиб, ҳавони булут қоплади ва ёмғир ёға бошлади. Терма жамоамиз эса катта ташаббусга эга бўлишига қарамай, рақибнинг ҳимоя чизиғини кесиб ўтишда қийинчиликларга дуч кела бошлади. Дастлабки бўлим тугашига 4 дақиқа қолганида Евстафеев шогирдлари ниҳот ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Алибобо Раҳматуллаев ўз қанотидан тўпни баландлатиб жарима майдончасига етказиб берди ва Павел Смоляченко бош билан дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлим бошида кутилмаганда ҳисоб тенглашди. Бангладешликларнинг камдан-кам ҳужумларидан бирида ҳакам дарвозамиз томон пенальти белгилади. Эмон Маҳмуд 11 метрли жарима зарбасидан унумли фойдалана олди.

Ёшларимиз ғалаба тўпини киритиш учун анча тер тўкишди. Ўйин тугашига 15 дақиқа қолганида "Насаф" ярим ҳимоячиси Шоҳруҳ Гадоев дарвозабоннинг хатосидан фойдаланиб, жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Ўйин сўнгида Бангладеш мағлубиятдан қутулиб қолиш учун ҳаракат қилган бўлсада, тўп асосан ўзбекистонликларда бўлди ва улар ўзларининг дастлабки 3 очколарига эга бўлишди. Шунингдек, Непал ва Иордания терма жамоаларида ҳам 3 очкодан мавжуд. Бугун Непал ва Яман ёшлар терма жамоалари ўзларининг навбатдаги ўйинларини ўтказишади.

Осиё чемпионатига саралаш. U-22.
Бангладеш - Ўзбекистон - 1:2
Голлар: Эмон Маҳмуд (53) — Павел Смоляченко (41), Шоҳруҳ Гадоев (75)
Бангладеш: Саҳидул Алам, Мунна (С), Руссел, Уттам, Эмон Маҳмуд, Рана, Соҳел Рана, Воҳид, Райҳон (Таҳидул 80), Йасин, Рана
Ўзбекистон: Суюнов, Ҳошимов, Нурлибоев (С), Раҳматуллаев, Э.Эргашев, Аъзамов, Файзиев, Гадоев, Смоляченко, Алимов (Лупашко 65), Рашидов (Сардор Мирзаев 46)
Бош ҳакам: Пратап Сингх

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:54, 18.06.2012.
Ўқилди: 6531 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz