Хорватия терма жамоаси сардори Дарио Срна Испания терма жамоаси билан баҳс ҳақида фикр билдирар экан, жамоадошлари бўлажак ўйин одидан ҳеч қандай қўрқувни ҳис қилмаётганлилкарини ва ҳар қандай терма жамоа билан ўйинга тайёр эканликларини айтиб ўтди.
"Бизнинг таркибимизда йигирма уч нафар шер бор" дейди футболчи якшанба кунги машғулот аввалида берган интервьюсида. "Испания терма жамоасига ҳурмат сақлаган ҳолда айтишим мукинки, улар билан ўйиндан аввал бизда на қўрқув бор, на бирор муаммо. Бутун дунё бизнинг ҳар қандай кучли терма жамоалар билан ўйнай олишимизни ва ғалаба қозонишимиз мумкинлигини кўрди."
Шунингдек, бор йўғи тўрт миллион аҳолиси бўлган Хорватия давлатининг Европа чемпионатида бу қадар муваффақият билан тўп суораётганлигининг сири нимада эканлиги ҳақида берилган саволга футбболчи шундай жавоб берди: "Мессига эътибор беринг: у Аргентина терма жамоаси сафида "Барселона"даги каби ўйнай олмаяпти. Криштиано Роналду ҳам худди унга ўхшаб Португалия терма жамоасида яхши ўйин намойиш эта олмаяпти. Бироқ Хорватиялик футболчилар терма жамоа сафида ўз клубларида бажаарга ишларидан ҳам яхшироқ ўйнай оладилар. Шундай экан биз курашга тайёрмиз" дея жамоадошларининг шаънига илиқ фикрларни билдири ўтди Срна.