Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Гвардиола "Барселона"да Месси туфайли қийналган. Бу яхши келажак учун бадал эди

Баҳо:
+ | -

 Пеп Гвардиола яна бир бор Лионель Месси билан алоҳида муносабати ва унинг фаолиятидаги ролини таъкидлади. "Сити"нинг ўтган мавсумига бағишланган ҳисоботда мураббий Чемпионлар лигаси доирасида "Брюгге"га қарши ўйин танаффусида футболчиларга босим билан мурожаат қилишга уринди. "Нега Месси ҳаётимда кўрган энг яхши футболчи? Чунки у ғалабага чанқоқ, у ҳайвон! Сиз гол уришингиз керак, болалар! Месси майдонда истаганини қиларди. Унинг мақсадлари бор! У буни амалга оширарди, - деб ғазабланди мураббий.

Пеп ва Лео ўн йилдан кўпроқ вақт олдин бирга ишлашарди, аммо аргентиналик ҳали ҳам каталониялик стратегининг кумири ва етакчи юлдузи. Шу йилнинг баҳорида Гвардиола ҳужумчига карьераси учун яна бир бор миннатдорчилик билдирди ва у асосан Лео туфайли бу даражага етгани, у сабаб катта клублардан ажойиб шартномалар олганини таъкидлади.

“Фаолиятим учун Месси ҳамма нарсадир. У мени яхшироқ қилди. Ўшанда "Барселона"да кўплаб юлдузлар, тажрибали юқори савияли футболчилар ўйнашган. Бизда ажойиб жамоа бор эди. Бу ҳаётда бир марта содир бўлади. Хави, Иньеста, Пуйоль. Мессисиз ҳам ғалаба қозонган бўлардик, лекин бу даражада эмас. Мен Леони Майкл Жордан билан солиштираман."

Гвардиола ўйинни Месси атрофида қурди

Фаолиятининг бошида ғалабалар ва совринлар учун Пеп юлдузнинг ғайриоддий ҳаракатларига чидади ва ҳатто Леога суянди. Аргентиналик футболчи буни дарҳол ҳис қилди. “Жамоада асосий бошлиқ ким?” деган саволга аниқ жавоб. 2008/2009 йилги мавсум бошланишининг индикатив тарихини беради. "Валенсия"га қарши уй учрашуви бошланишига 3 соат қолганда "Барселона" футболчилари клуб ошхонасида тушлик қилишди. Йигитлар кулгили воқеалар айтиб, овоз чиқариб кулишарди. Дўстона муҳит, худди чақмоқдек, Мессининг ғазабланган қичқириғи ҳаммасини тўхтадганди: Тушунмадим, менинг колам қани?!” Клуб ошхонасида сукунат ҳукм сурди - ўйиндан бир ҳафта олдин янги бош мураббий Гвардиола фаст фудга қаттиқ тақиқ жорий қилди.

Мураббий жамоадаги илк кунларданоқ аргентиналик иқтидорнинг теранлигини яққол англаб етди ва ундан қандай фойдаланиш кераклигини англади. Пеп даҳога ёндашиш йўлини излади, уни мамнун қилди ва улуғлади. Лео учун у ҳеч қандай шубҳасиз яқинда "Камп Ноу"нинг кумирлари - Роналдиньо ва Декони жамладан кетказди. Жумладан, бразилияликнинг Мессига катта таъсири туфайли: улар тунги клубларда бирга дам олишарди ва маст қилувчи ичимликлар ичишарди.

Мессининг мураббий қурилишидаги беқиёс ўрни Пепнинг сўнгги ўн йилликнинг бошида Аргентина терма жамоасини бошқарган Александро Сабелла билан суҳбатида намоён бўлади. Бир ҳамкасби Леони ўз жамоаси шаклланишига қандай мослаштириш бўйича маслаҳат олиш учун Каталонияга учиб келган. "Месси атрофида ўйин қуриш шарт эмас, унга ўйинни бошқаришни топшириш керак. Ҳали нақадар катта хазинангиз борлигини тушунмадингизми?” Гвардиола жавоб қилган.

Лионель мураббийнинг содиқлигини юқори баҳолаган ва нафақат шогирд, балки дўстона муносабатларни ҳам ўрнатишга ҳаракат қилганди. Икки буюк шахс ўртасидаги жанжал 2008 йилнинг ёзида, "Барселона" раҳбарияти аргентиналикни Пекин Олимпиадасига қўймаганида пайдо бўлди (иш ҳатто судда ҳам кўриб чиқилди ва клуб ғалаба қозонди). Ва кейин Гвардиола аралашди. У ўз масъулияти остида юлдузни ҳаётидаги энг муҳим турнирлардан бирига қўйиб юборди - Хитойда Лео олтин медални қўлга киритди ва мураббийнинг ишини юқори баҳолади.

Пеп аргентиналик учун янги позицияни ўйлаб топди ва унинг учун Златанни жамоадан олиб ташлади

Гвардиола доимо ҳужумчининг ўсишига ечим излаган ва биринчи марта унга эриша олмаса, таслим бўлмаган. Рационни қайта кўриб чиқиш ва Леога кола, попкорн, пицца ва ерёнғоқлардан воз кечишга ёрдам бериш учун мураббийга физиотерапевт ва психолог Хуанхо Брау ёрдам берди.  

Улар фаст фуднинг зарарлари ҳақида кўп гапиришмаган. Шунчаки уларни еган Лео қанчалик тез чарчаётганини статистикаларда кўрсатди.  

Ёндашув мукаммал ишлади. Гвардиоланинг биринчи мавсумида "Барселона" требл (Ла Лига, Қирол кубоги ва Чемпионлар лигаси)ни қўлга киритди ва Мессининг ўйини фантастик даражага кўтарилди. Агар ўтган мавсумда Франк Райкард қўл остида аргентиналик футболчи гол ва голли узатмаларда 16+16 натижа қайд этган бўлса, Пеп билан биринчи йилида 38+19 натижа қайд этганди. Кейин 47+12, 53+25 ва ниҳоят, 2011/2012 йилги мавсумда 73 гол ва 32 голли узатма. Мессининг бундай ўйинлари учун мураббий унинг тез-тез кайфияти ўзгаришига чидашга тайёр эди.

Гвардиола нафақат Лео, балки ўзининг мураббийлик маҳоратини ҳам оширди. Унинг "Барса"си катта босим ўтказди ва қанотларни активлаштирди ва Пеп аргентиналик учун алоҳида рол ўйнаган эди. “Реал” билан ўйин олдидан бир марта мураббий менга қўнғироқ қилиб, унинг кабинетига келиб, битта муҳим ғояни муҳокама қилишимни сўради. У менга Мадриддаги ярим ҳимоя ва ҳимоя ўртасидаги катта бўшлиқлар видеосини кўрсатди ва бу бўшлиқдан қандай фойдаланишни тушунтирди ", - деди Лео.

2009 йил 2 май куни Месси Класикони ўнг қанотда ўзига таниш бўлган қанотда ўйинни бошлади. 15 дақиқадан сўнг Пеп сигнал берди, аргентиналик футболчи марказга ўтиб, рақибларни қийин вазиятга тушириб қўйди. Ғоя ажойиб бўлиб чиқди - Лео сохта тўққизлик ролида "Реал Мадрид"ни таслим этди. Каталонияликлар 6: 2 ҳисобида ғалаба қозонишган эди. Гвардиола худди шу концепцияни 2009 йилги Чемпионлар лигаси финалида "Манчестер Юнайтед"га қарши ғалабада такрорлади ва тез орада уни доимий равишда амалга оширди. Мессининг янги роли "Барселона" учун яна бир муаммони ҳал қилди – Лионелнинг пресстнгда ўйнамаслигини.

Гвардиола жамоанинг бир ижрочига катта боғлиқлиги катта таваккал эканлигини тушунди, шунинг учун у ўйинни кучайтириш учун бошқа вариантларни қидирди. Бу 2009 йилнинг ёзида Златан Ибрагимовичнинг хариди эди - каталонияликлар "Интер"га 69,5 миллион евро тўлашди. Швециялик дарҳол кўп гол ура бошлади, бу эса "Барса" ўйини янада кучлироқ, чизиқли ва ўзгарувчан бўлишига имкон берди, аммо бу модел Мессига тўғри келмади. Аргентиналик футболчи энди ўзини юлдуздек ҳис қилмади ва бир марта мураббийга СМС ёзган: "Мен энди жамоа учун муҳим эмасман”.

Мураббий қийин, аммо аниқ танлов қилиш керак эди. Швециялик тўпурар майдонда кўп вақт топа олмаганида нима хато қилганини ҳеч тушунмасди, Пеп билан очиқ суҳбат ҳам натижа бермади. Натижада жаҳли чиққан Златан жамоани тарк этишга мажбур бўлди, аммо бу мураббий ва унинг примаси ўртасидаги тарангликни бартараф эта олмади. 2011/2012 йилги мавсум бошида Гвардиола Мессига "Реал Сосьедад" билан ўйинда дам берган, эртаси куни эса аргентиналик машғулотни ўтказиб юборган. Шундан кейин у уч кун давомида ҳеч ким билан гаплашмади.

Майдонда Лео мутлақ эркинликка эга бўлди, индивидуал кўрсаткичларини яхшилади (у 2011/2012 йилги мавсумдаги барча мусобақаларда 73 та гол урди), аммо "Барса"нинг ўйини одатий жилосини йўқотди. Агар тактика битта ўйинчи учун мосланган бўлса, бу жуда ёмон ҳодиса - у майдонга тушмаса ёки формасида пасайиш бўлса, бутун жамоа қийналади. Бу 2012 йилнинг баҳорида, каталонияликлар Чемпионлар лигасининг ярим финал жавоб учрашувида "Челси"га ютқазганида юз берди. Жон Терри четлатилгач, лондонликлар озчиликда ўйнашди, аммо "Барса" рақибини таслим эта олмади ва Месси пенальтидан фойдалана олмади.

Пеп ва Лео ўртасидаги тўрт мавсум давомида каталонияликлар 14 та совринни қўлга киритишди, жумладан, учта Ла Лига, иккита Чемпионлар лигаси ва иккита клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати. Аргентиналик футболчи тўрт йил давомида "Олтин тўп"ни ҳеч кимга бермади ва ўзини жаҳон футболининг рамзи сифатида кўрсатди. Икки даҳонинг ҳамкорлигида мувозанат муҳим аҳамиятга эга ва Гвардиола бир нуқтада бу чеккада юриш уни ҳиссий жиҳатдан заифлаштирганини ва уни ижодий чеклашини тушунди. Месси қанчалик иқтидорли ва ғалаба қозонишидан қатъи назар, лекин футбол жамоавий ўйин.

Гвардиола ўз вақтида бир футболчи атрофида ўйин қуришда давом этса, олға силжолмаслигини тушунди ва “Камп Ноу”ни тарк этди. Мураббий даврнинг энг зўр ўйинчиларидан бири билан ҳамкорликни чинакам қадрлайди, уни ўрнак қилиб кўрсатади ва мақтовлар айтади, лекин собиқ услубини жонлантиришга интилмаяпти. Уларнинг обрўси ўзига хос ва унутилмас эди, лекин бир томонлама мураббий энди ўзгарди. Шунинг учун Пеп Месси билан яна ишлаш учун барча имкониятларни рад этди.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 13:57, 11.08.2022.
Ўқилди: 6282 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.