Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Анчелотти футбол тарихидаги энг кўп соврин ютган мураббийга айланди

Баҳо:
+ | -

Ҳар мавсумда Карло Анчелотти эришган ютуқларни кузатиб бориш тобора қийинлашиб бормоқда. Фақатгина ушбу календарь йилининг ўзида италиялик мураббий қуйидаги натижаларга эришди:

- кучли бешликнинг (Премьер-лига, Бундеслига, А Серия, Лига 1 ва Ла Лига) барча миллий чемпионатларда ғолиб чиққан биринчи мураббий;

– Чемпионлар лигасида тўртта ғалабага эришган биринчи мураббий;

– Европа Суперкубогини 4 марта ютган биринчи мураббий;

"Айнтрахт" устидан қозонилган ғалаба Карло Анчелоттига 24-кубокни келтирди, бу эса уни тарихдаги энг номдор италиялик мураббийга айлантиради.

Европа Суперкубоги учун ўйин олдидан "Реал Мадрид"нинг амалдаги мураббийи норасмий рейтингнинг биринчи поғонасини афсонавий Жованни Трапаттони билан бўлишиб турган эди, иккала мураббийда ҳам 23 та соврин бор эди.

Афтидан, бутун футбол олами Анчелоттининг натижаларидан ҳайратда қолгандек. Мураббий бўлиб, фаолият юритаётганлар у ҳақида жуда илиқ фикрларга эга.

“Анчелотти - ажойиб тажрибали мутахассис. Карло ҳақида ёмон сўз айтадиган одамни топа олмайсиз. Анчелотти - дунёдаги энг яхши тактикачилардан бири ва унинг муваффақияти тасодиф эмас", - деган эди Трапаттони Карло "Бавария" бош мураббийи этиб тайинланганида.

"Анчелотти - футбол тарихидаги энг муваффақиятли мураббийлардан бири, унинг барча унвонлари у ҳақида гапиради. Бу зўр мутахассис, у билан футбол ҳақида суҳбатлашиш ҳақиқий завқ! У ҳар қандай рақибни қандай мағлуб этишни билади”, - деган эди Симоне Инзаги бундан бир йил олдин “Интер” билан “Реал”га қарши ўйин олдидан.

“У менинг буюк устозим. Бу италиялик энг яхши мураббий, энг яхши тактика ўқитувчиси. Мен ундан ҳамма нарсани ўргандим. Ҳар сафар у билан кечки овқатни еганимда ундан имкон қадар футбол ҳақида кўпроқ ўрганишга ҳаракат қилдим. Бу ажойиб мураббий ва инсон”, - деди Лучано Спалетти “Рома” бош мураббийи сифатида.

"Карло Анчелотти - менинг яхши дўстларимдан бири ва бу ўйинда кўрган энг яхши мураббийлардан бири", - деган буюк сер Алекс Фергюсон.

“Мен фақат бир нарсани айтмоқчиман. Мен Карлони табрикламоқчиман, чунки улар ҳақиқатан ҳам ғайритабиий иш қилишди. Мен ҳам жуда хурсандман, чунки у ғалаба қозонганидан кейин ҳам уни "мода" бошқарувчиси эмаслиги учун тез-тез танқид қилишади. Лекин, ҳар доим айтганимдек: "Мода ўзгаради, лекин классика қолади". Менимча, Карло "классик" менежер. Ҳеч қачон модадан чиқиб кетмайдиган кўк ёки кулранг костюм каби”, Массимилиано Аллегрининг “Реал Мадрид”нинг “Манчестер Сити” устидан қозонилган ғалабадан сўнг Чемпионлар лигаси финалига муносабати шундай бўлган эди.

“У қанча мураббийлик қилганини билмайман, лекин у Европанинг энг яхши клублари – “Реал Мадрид”, “ПСЖ”, “Челси”, “Милан”, “Ювентус”, “Наполи” ва ҳозирда “Эвертон”да ишлаяпти. У ҳамма жойда муваффақиятга эришди. Мен одамлар у ҳақида менежер ва шахс сифатида гапирганда нимани англатишини биламан. Мен биринчи бошлаганимда у менга қандай ғамхўрлик қилганини айниқса эслайман. Фаолиятимнинг дастлабки йилларида мен у билан “Милан”да танишганман. У менга 1 ёки 2 та "Милан" машғулотларида қатнашишимга рухсат берди. У жуда меҳрибон эди, биз ҳаёт ва футбол ҳақида озгина гаплашдик”, - деди Пеп Гвардиола Англия кубоги ярим финалида Карло Анчелотти билан юзма-юз учрашувда (ўшанда италиялик "Эвертон"да ишлаган).

"Мен уни жуда ҳурмат қиламан, у менинг шкафимдаги ички кийим ва кўйлаклар сонидан кўра кўпроқ унвонларни қўлга киритди", деган эди Юлиан Нагелсманн ҳазиллашиб.

Киритилди: 15:00, 11.08.2022.
Ўқилди: 4341 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.