"Манчестер Юнайтед" ҳужум чизиғига Маркус Рэшфорд ва Антони Марсьяллардан фарқ қиладиган ҳужумчи изламоқда. Германиянинг "Штутгарт" клуби ҳужумчиси Саша Калайжич асосий номзодлардан бири, деб ёзмоқда The Times.
Австриялик футболчи "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хагни ўзига жалб қилмоқда, Тен Хаг Саша "қизил иблислар"нинг ҳужум чизиғини кучайтира олишига ишонмоқда.
Аввалроқ Калайжичга Лондоннинг “Челси” клуби ҳам қизиқаётган эди. Ўтган ёзда "кўклар" австриялик футболчини жиддий кўриб чиқаётган эди, аммо ўтган мавсумда Бундеслигада кам гол ургани учун, "Челси" унга нисбатан қизиқишини пасайтирди.