"ПСЖ" бош мураббийи Кристоф Галтье клубнинг трансфер ойнасидаги ишлари ҳақида гапирди.
“Биз янги ҳужумчи билан шартнома имзолаймиз. Шунингдек Мауро Икардининг вазиятига ечим топмоқчимиз. Бундан ташқари Арно Калимуэндо “Ренн”га кетади. Биз Кейлор Навасни ҳурмат қиламиз, у иккинчи дарвозабон бўлишни хоҳламайди - бу яхши. Менга ҳозир унга бошқа клублардан қизиқиш борлигини айтишди ”, - дея Галтьенинг сўзларидан иқтибос келтиради журналист Фабрицио Романо.
Олдинроқ 29 ёшли аргентиналик футболчи француз клубини тарк этиши ҳақида хабар берилганди. Икардининг "ПСЖ" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У ўтган мавсумда 24 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.