"Саутгемптон" ҳужумчиси Натан Телла "Бёрнли"га ижара асосида ўтди, деб хабар беради клуб матбуот хизмати. Январь ойида ҳужумчи "авлиёлар" билан шартномасини 2025 йилнинг 30 июнига қадар узайтирди.
"Бёрнли"га ўтиш имконияти пайдо бўлиши биланоқ, келишувга эришиш учун ҳамма нарсани қилишга ҳаракат қилдим. Мен узоқ вақтдан бери кўпроқ ўйнашни хоҳлардим, энди менда шундай имконият бор. Мен бахтлиман", - дея Телла сўзларини келтирган "Бёрнли" матбуот хизмати.
23 ёшли ҳужумчи ўтган мавсумда "Саутгемптон" сафида барча турнирларда 20 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.