Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Висенте Дель Боске: "Испания ҳақли равишда ғалаба қозонди"

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси бош мураббийи Дель Боске хорватлар завқли ўйин намойиш этганини қайд этган бўлса-да, улар устидан қозонилган ғалабани ҳақли деб атади.

- Сизлар ғалабага ҳақли эдингизларми?
- Жуда қийин ғалаба бўлди. Рақибда кўплаб вазиятлар юзага келди, жамоа жуда яхши ўйнади. Бироқ биз алал-оқибатда ўйин назоратини ўз қўлимизга ола билдик. Ўйлашимча, Испания ҳақли равишда ютди. Чорак финалга чиқиб, биз мақсадимиз сари муҳим қадам қўйдик.
- Хорватия сизга қандай муаммолар тақдим этди?
- Хорватлар – келбатли йигитлар. Стандартлар вақтида уларга қарши туриб бериш қийин. Бундан ташқари, биз ўнг қанотимизни кучайтиришимиз талаб этилди, шу боис Навас майдонга чиқарилди. Ўйлашимча, унинг майдонга тушиши билан ишларимиз ўнгланиб кетди.
- Жамоангиз таркибида энг яхши ўйин кўрсатувчилардан бири Касильяс бўлишини кутганмидингиз?
- Хорватия дарвоза томон зарба беришини билардик, албатта. Касильяс ҳам буни биларди. Шу сабабли дарвозани айнан у қўриқлаяпти.
- Сизни ноҳалол ўйин қилишда гумон қилган итальянларга нима дейсиз энди?
- Ҳеч нарса. Бу мавзуда барча гаплар гапириб бўлинди.
- Мана, плей-оффга ҳам фурсат етди. Кимдан кўпроқ ҳайиқаяпсиз? Германияданми?
- Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Ҳа, Германия — гуруҳда 9 очко тўплашни эплаган ажойиб жамоа. Нима ҳам қила олардик? Биз бош совринни уйимизга олиб кетиш учун келганмиз.

Манба: sport-express.ru
Киритилди: 02:50, 19.06.2012.
Ўқилди: 5998 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.