Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

«Олтин тўп»: кимнинг номзоди энг кўп эътироф этилган?

Баҳо:
+ | -

Бугунга қадар футбол оламида индивидуал совринлар ичида «Олтин тўп» энг олийси сифатида қаралади. Буни олдин ҳам таъкидлаб ўтган эдик. 1956 йилдан то ҳозирга қадар унга 25 футболчи сазовар бўлган бўлса, уларнинг 10 таси бир мартадан кўп ютишга эришган. Ҳа, уни қабул қилиб олиш – олий шараф. Аммо соврин учун номинант бўлиш ҳам осон эмас. Қуйида «Олтин тўп»га номзоди энг кўп қўйилган футболчилар ҳақида гаплашамиз.

Икер Касильяс – 8 марта

2000 йилларда дунёда икки дарвозабон кураши кечди. Улардан бири Жанлуижи Буффон эди. Иккинчиси эса испан афсонаси. Улар клуб миқёсида ҳам, халқаро майдонда ҳам тенгма-тенг кураш олиб борди. Аммо Икер Касильяс бу борада ўзига хос кўрсаткичларга эга эди.
(Шунингдек, Зидан, Руни, Дрогба)

Тьерри Анри – 9 марта

Қандай қилиб, АПЛ тарихидаги энг яхши тўпурарлардан бири «Олтин тўп»ни қўлга кирита олмаганига ҳайронмиз. Аммо унга 9 марта номзод бўлгани, кўп нарсани англатади. Анри барибир ўз даврининг такрорланмас мумтоз ҳужумчиси эди.
(Шунингдек, Это'о ва Неймар)

Карим Бензема – 10 марта

Бензема кўпчилик томонидан Роналдунинг энг яхши ассистени бўлиб ёдимизда қолган. Аммо у давр ортда қолди. Бугун унинг ўзи катта натижаларга эришмоқда. Ҳозиргача соврин топшириш маросимида 10 марта номзод сифатида иштирок этган футболчи, бу сафар маррани забт этишга жуда яқин турибди!

Златан Ибрагимович – 11 марта

Шундай катта феноменнинг энг катта омадсизлиги Месси ва Роналду эрасида тўп тегани эди. Златан уларсиз ҳеч бўлмаса бир марта «Олтин тўп»ни олган бўларди. Шунга қарамай, 40 ёшли ҳужумчи 11 марта унга номзод сифатида кўрсатилган.
(Шунингдек, Буффон)

Йохан Кройф – 12 марта

Тактика, афсонавий лаҳзалар, жамоалар ва совринларни ҳисобга олганда, Кройфга футбол тарихидаги энг катта таъсирга эга шахс сифатида қараш мумкин. «France Football» бекорга уни Пеле ва Марадонадан кейинги учинчи шахс сифатида кўрсатмаган эди.
(Шунингдек, Бекенбауэр)

Паоло Мальдини – 13 марта

Малдини ҳамда Бареси жуфтлиги ўз вақтида 104 та баҳсда атиги 2 та гол ўтказиб юборган. Бу эса уларнинг ўз ишини қанчалик устаси эканини кўрсатади. Малдини ҳақиқатдан ҳам икки декада давомида энг яхши ҳимоячилар ичида эътироф этилади. Буни унинг 13 марта «Олтин тўп»га номзод бўлганида ҳам кўриш мумкин.


Лионэль Месси – 15 марта

Бир пайтлар «Барселона» асосий таркибига қийналмай, бир неча йил ичида кириб олган футболчи, «Олтин тўп»га номзод бўлиш борасида Роналдудан кейинги ўринда туради. Аммо Месси уни олиш борасида мутлақ етакчидир.

Криштиану Роналду – 17 марта

Роналду футболдан кетгунига қадар унда камида 20 марта бу совринга номзод бўлиш имкони сақланиб турибди. Бу эса Роналдунинг икки декада давомида дунёнинг энг яхши 30 та футболчисидан бири бӯлиши мумкин эканини англатади. Шунчаки, даҳшат!!!

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 21:08, 12.08.2022.
Ўқилди: 3256 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.