Украина терма жамоси бош мураббийи Олег Блохин Россия терма жамоасининг мусобақадан чиқиб кетгани борасидa ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан, ўйиндан кейин россиялик футболчиларнинг баъзи ҳатти-ҳаракатларидан ҳайратга тушганини яширмади.
"Россия терма жамоасининг мусобақадан чиқиб кетиши бу уларнинг муаммоси, баъзи бир футболчилар таъкидлаганидек бошқаларнинг муаммоси эмас. Албатта, бу борада мен ҳам бироз ранжидим. Қўшниларимиз бўлгани учун уларга мухлислик қилишим нуқтаи назаридан, уларнинг ЕВРОни тарк этгани ёқимсиз ҳолат."
"Россияда ҳозир ҳақиқатдан ҳам фожеа,чунки улар терма жамоанинг камида ярим финалга чиқишини кутаётган эдилар."
"Россия терма жамоасининг футболчиларига тўхталадиган бўлсам, уларни хурмат қилмай қўйдим. Грекларга мағлубиятга учралгач, улар хатто мухлислари олдига ҳам боришмади. Ўйиндан сўнг эса журналистларнинг саволларига жавоб беришни ҳам исташмади. Агар менинг жамоам вазифани бажара олмаган тақдирда ҳам, барчани қизиқтирган саволларга жавоб беришган бўлар эдилар. Мухлис ва журналистларни инкор этиб бўлмайди, бу яхши эмас", дейди Блохин «Советский спорт» нашрига берган интервьюсида.