Кириш Регистрация

Равшан Эрматов Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, жорий йилнинг сентябр-октябрь ойларида Кувайтда футзал бўйича Осиё кубоги мусобақалари бўлиб ўтади. Мазкур қитъа биринчилигида Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Бугун ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ушбу мусобақа олдидан тайёргарлик жараёни билан танишиш, мураббийлар штаби ва футзалчилар билан суҳбатлашиш мақсадида терма жамоа истиқомат қилаётган меҳмонхонага ташриф буюрди. Учрашувда ЎФА томонидан футзалчиларимизга олдинда турган йирик турнирга сифатли ва тизимли тайёргарлик кўришлари учун барча шароитлар яратиб берилаётгани ва муррабийларнинг режаси асосида тайёргарлик жараёнлари давом этаётганлиги таъкидланди.

Суҳбат давомида Равшан Эрматов Жаҳон чемпионатида қайд этилган натижа жамоамизга катта тажриба бўлгани, муррабийлар штаби томонидан ишлаб чиқилган тайёргарлик режаси футзалчилар таёргарлигига асос болиши ва мухлислар терма жамоамиздан фақат юқори натижаларни кутиб қолиши ҳақида таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги мураббийлар штаби ва футзалчилар билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва имкониятлари хусусида суҳбатлашилди.

Эслатиб ўтамиз, Кувайтда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогида вакилларимиз «B» гуруҳидан жой олган бўлиб, гуруҳда Баҳрайн, Тожикистон ва Туркманистон терма жамоаларига қарши тўп тепишади.

Жамоа 18, 20 август кунлари Осиё Кубоги мезбони Кувайт терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувларида иштирок этиши режалаштирилган.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 00:17, 14.08.2022.
Ўқилди: 1500 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [14554]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3789]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3335]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2885]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2660]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2465]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2114]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [2083]

"Барселона"да Мессидан кейин клубни қутқариб қолган уч киши номи айтилди [1804]

АПЛ. "Ман Сити" "Ливерпуль" майдонида камбэк қилди [1752]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.