"ПСЖ" Лионель Месси билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда.
Клуб аргентиналик футболчидан жуда мамнун, дея хабар беради AS L'Equipe нашрига таяниб.
Тез орада парижликлар 2023 йилнинг ёзида якунига етадиган шартномани яна бир мавсумга узайтириш бўйича музокараларни бошлайди. "ПСЖ" янги шартнома имзоланишига ишонч билдирмоқда.
Аввалроқ, "Барселона" Мессини келаси ёзда "ПСЖ"дан кетганидан кейин эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олишни режалаштираётгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди.
Бироқ ҳозирча футболчи ва Каталония клуби ўртасида музокаралар олиб борилмаяпти. Футболчи бор эътиборини тўлиқ “ПСЖ”га қаратган.