Кириш Регистрация

Титанлар жанги ёхуд Конте жонажон стадионига қайтмоқда

Баҳо:
+ | -

Антонио Конте бугун АПЛнинг 2 туридан ўрин олган баҳс доирасида яна "Стемфорд Бриж" остонасига қадам қўяди. Аммо энди у "Тоттенхэм" устози ва жонажон "Челси"сига қарши чиқади. Унинг жамоаси илк турда "Саутгемптон"ни 4-1 ҳисобида таслим этганди. Кўплаб мухлислар "шпорлар" янги мавсумда "Манчестер Сити" ҳамда "Ливерпуль" учун энг катта бош оғриғи бўлишини тахмин қилишган. Бунга эса "Тоттенхэм" амалга оширган трансферлар сабаб бўлмоқда. Фрейзер Форстер, Иван Перишич, Ив Биссума, Ришарлисон, Лангле ҳамда Спенс жамоанинг янги аъзосига айланди. Улар эндиликда имкон берилишини кутмоқда.

Пойтахт шаҳарнинг бошқа бир нуқтасида "Челси" клуби ҳам яхшиланишга ҳаракат қилди. Клуб раҳбариятидаги ўзгаришлар фонида, жамоани Рюдигер, Кристенсен ҳамда Лукаку тарк этди. Шунингдек, бошқарув тизимидаги шахслар бўлмиш, Грановская ҳамда Чех ҳам ишдан бўшатилганди. Тухель эса ҳозирга қадар учта трансферни амалга оширишга улгурди. Рахим Стерлинг ҳужум учун харид қилинган бўлса, Калиду Кулибали ҳамда Марк Кукурельялар ҳимоя қўрғонини мустаҳкамлаш учун олиб келинган. Айни дамда "Челси" Френки де Йонг ҳамда Бенжамин Павар хариди устида бош қотирмоқда.
"Челси" мавсумни "Эвертон"га қарши қийин ғалаба билан бошлаган эди. Иккинчи тур эса ундан ҳам оғирроқ бўлиши кутилмоқда. Рақиб – "қутурган" "Тоттенхэм"...

"Челси" ўтган мавсум давомида "Тоттенхэм" билан тўрт марта тўқнашган ва ҳаммасида ғалабага эришган. Улардан иккитаси АПЛда, иккитаси эса лига кубоги ярим финалларида эди. "Шпорлар" ана шу баҳсларнинг ҳеч бирида "Челси" дарвозасини ишғол қила олмаган. Шу туфайли, бу рақиблар тўқнашуви анча принципиаллашиб қолган. Антонио Конте ўтган мавсум учун қасос олишни режа қилган бўлса, ажаб эмас. Чунки "Челси" яқин тарихда "шпорлар"ни 18 кун ичида 3 марта мағлуб этганди.

"Челси" учун ҳам ҳамшаҳарларига қарши ўйин яхшигина синов бўлади. Негаки, бугунги баҳс Тухелни мавсум давомида "Ливерпуль" ҳамда "Манчестер Сити"га қанчалик яхши таъқибчи бўлишини исботлашга ёрдам беради.
Бугунги "Тоттенхэм" эса ҳеч қайси рақибдан қўрқмаслигини исботлашга уринмоқда. Чунки энди Конте қўлида ўта муҳим бўлган Кейн-Сон-Кулусевски триоси бор. Бу учлик бугун "Челси"га қарши олти ўйиндан бери давом этиб келаётган голсиз серияга якун ясашга ҳаракат қилади. Шунингдек, шимолий лондонликлар АПЛда сўнгги еттита баҳсда "Челси"ни енга олмаган. Уларнинг "аристократлар"га қарши охирги ғалабаси 2018 йилда, Почеттино даврида қўлга киритилган. Ўшанда 3-1 ҳисоби қайд этилади.

Қисқаси, ҳар икки томон ҳам ўзига ишонч билан майдонга чиқиб келиши кутилмоқда. Чунки бунга етарли сабаблар бор. Кўрамиз, Лондон дербисида кимнинг қўли баланд келаркин...

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 13:38, 14.08.2022.
Ўқилди: 3025 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8877]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4581]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4515]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4099]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4012]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3954]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3226]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2910]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2752]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2604]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик