Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Мбаппе ноаниқ амалга оширган бўлса-да, барибир "ПСЖ"нинг доимий "пенальтичиси" бўлиб қолаверади. Бу Неймарга ёқмади

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" шанба куни Лига 1 доирасида "Монпелье" жамоасига қарши майдонга чиқди. Биринчи бўлимда Килиан Мбаппе белгиланган пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Иккинчи бўлимда парижликлар яна пенальти ишлашди ва бу сафар Неймар "нуқта"да адашмади.

Шунга қарамасдан, Мбаппе "ПСЖ"да доимий пенальти тепадиган футболчи бўлиб қолаверади. Бу эса Неймарга аниқ ёқмади, чунки бразилиялик футболчи бир вақтнинг ўзида ижтимоий тармоқларда ушбу мавзу бўйича бир нечта постларга "лайк" босди.

"Неймар бугун яна бир бор пенальтини аниқ амалга оширди. Мбаппе эса ноаниқ бажарди. Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "ПСЖ" бош мураббий Мбаппе жамоанинг доимий пенальти тепадиган футболчиси бўлишини айтди. Абсурд!" - деб ёзилади Неймарга ёққан постлардан бирида.

Эслатиб ўтамиз, "ПСЖ" "Монпелье"ни 5:2 ҳисобида мағлуб этди.

Киритилди: 16:32, 14.08.2022.
Ўқилди: 2734 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.