"Лидс Юнайтед" ҳимоячи харид қилади. Хабарларга кўра, жамоа устози Жесси Марш ўз юрти, АҚШдан футболчи олиб келишни мақсад қилган. Шу сабабли МЛСнинг "Филадельфия Юнион" клуби билан алоқага чиққан.
Унинг мақсади у ердан ҳимоячи Кай Вагнерни сотиб олишдир. Марш уни жароҳат олган Жуниор Фирпо ўрнига олиб келишни мақсад қилган.