Европа чемпионати ўйинлари Украинанинг тўртта шаҳрида ўтказиляпти: Киев, Львов, Харьков ва Донецк. Буларнинг учтасида Украина терма жамоаси турли хил мақомдаги ўйинларда ғалаба қозона олган. Аммо бир шаҳар борки, Украина унда бирорта ғалабага эриша олмаган. Бу Донецк!
Тўғри биз XXI асрда яшаяпмиз ва хар хил ирим-сирим, сарқитларга ишонмаймиз. Лекин бир нарсани очиқ- ойдин тан олиш лозим: Львов шаҳри Украина терма жамоаси учун қанчалик омадли бўлса (кўк-сариқ ранглилар ундаги барча ўйинларда ғалаба қозонишган), Донецк шунчалик омадсиздир.
Украина терма жамоасининг гурухдаги икки ўйинини Донецкда ўтказилиши кишини ажаблантиради. Учта омадли жой турганда, нега энди ўта омадсиз жойда ҳал қилувчи ўйинларни ўтказиш керак? Балки Украина Футбол Федерацияси Донецкдаги муваффақиятсиз ўйинларни тасодифга йўйиб, қачонлардир бу шахарда ҳам ғалаба қозонамиз деб ўйлашгандир? Устига-устак, Украина терма жамоаси Евро-2012 да ҳам бу нохуш анъанани давом эттириб, Францияга имкониятни бой берди. Энди эса украиналик мухлислар Англия билан ўйинни юрак ховучлаб кутишга мажбур.
Донецкда ўтказилган барча ўйинлар:
20.08.2003 Украина - Румыния 0:2 (ўртоқлик учрашуви)
06.09.2003 Украина - Шимолий Ирландия 0:0 (Евро-2004 саралаш учрашуви)
18.11.2009 Украина - Греция 0:1 (ЖЧ-2010 плей-офф жавоб ўйини)
11.08.2010 Украина - Голландия 1:1 (ўртоқлик учрашуви)
06.06.2011 Украина - Франция 1:4 (ўртоқлик учрашуви)
15.06.2012 Украина - Франция 0:2 (Евро-2012 гурух учрашуви)
19.06.2012 Украина - Англия ???