Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

1992 йилдан бери илк бор 20 ўрин, сўнгги 101 йил ичидаги энг ёмон старт, кейинги рақиб – "Ливерпуль"!

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг 30 йиллиги нишонланаётган бир пайтда "МЮ" уч декадада ўзининг энг ёмон стартини ўтказди. Шу сабабли жамоа 1992 йилдан бери илк марта лиганинг энг қуйи поғонасида турибди. Йиллар давомида "Манчестер Юнайтед" кўплаб қийин даврларни бошдан ўтказган, албатта. 30 йил ичида эсга олишга арзийдиган жамоа учун шармандали воқеалар бўлиб ўтган. Қуйида шундай ўйинлардан бир нечтасини эслаб ўтмоқчимиз.

1999 йилда "Челси" майдонида 5-0 ҳисобида "қизил иблислар" имкониятни бой беради. 2009 йилда эса ўз уйида 4-1 ҳисобида "Ливерпуль"дан мағлубият қабул қилиб олинади. 2011 йили ҳамшаҳар жамоа бўлмиш, "Манчестер Сити" "МЮ"ни 6-1 ҳисобида доғда қолдирган. Айнан шундай натижа 2020 йилда "Тоттенхэм" билан ўйинда ҳам қайд қилинган. Буям етмагандек, ўтган мавсумда "Ливерпуль"га қарши икки давра ўйини натижасига кўра, 9-0 ҳисоби қайд этилган. Бироқ...
Бироқ, "МЮ"дек жамоанинг "Брентфорд"га 4-0 ҳисобида учралган мағлубияти, юқоридаги қора кунлардан ҳам ўтиб тушди. Энг алам қиладигани, рақиб қандайдир "Брентфорд" эди. 35 дақиқа ичида 4 та гол қабул қилиб олинса ва энг ёмони, бу мавсумнинг эндигина 2 ўйинида рўй берса, бу қабул қилиб бўлмайдиган ҳолатдир.

Рақиб жамоа "Брентфорд" ўз ўйинини қилди. Тан олиш керакки, улар "МЮ"олдида анча ақлли ва тезкор кўринди. Лекин "арилар" нима бўлган тақдирда ҳам янги жамоа. Улар АПЛ ҳавосидан нафас ола бошлаганига эндигина 1 йил бўлди. "МЮ" эса АПЛ билан бирга юксалган. Жамоалар орасидаги тафовутни таққослаш учун "Олд Траффорд"нинг биргина "Сер Алекс Фергюсон" номига қўйилган трибунасига "Брентфорд"нинг бутун бошли стадиони сиғимидан кўра кўпроқ одам кетади. Ўша стадионга ташриф буюрган "МЮ" мухлислари эса қўрқинчли тушни гувоҳ бўлишди. Уларда "жамоамиз қачон бундай аҳволга тушаёзди?" деган ўринли савол пайдо бўлган бўлса, ажаб эмас.

Эрик тен Хагнинг бугунги таркибида муаммолар борлиги ҳақиқат. Клуб бир неча ойдан бери Френки де Йонгни сотиб олишг қийналмоқда. Тўғрида, бундай пароканда жамоага ким ҳам келишни истарди. Гарчанд, у 20 карра Англия чемпиони бўлган бўлса ҳам.
Роналду, Эриксен, Фернандеш каби катта номлар ҳозирда катта иш қилишга қодир бўлмай турибди. Айнан шу сабабдан ҳам клуб қийин аҳволда қолди. Камига, 3-тур "Ливерпуль"га қарши кечади. Бу ўйиндан эса ҳатто 1 очко олишнинг имкони деярли йўқ. Ҳархолда, бугунги "МЮ" бунга қодир эмас. Қисқача айтганда, жамоа қайта қурилишга муҳтож. Бу эса маълум вақтни талаб этади.

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 12:22, 15.08.2022.
Ўқилди: 3639 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.