Кириш Регистрация

Рафаэль Илёсов ва Маъмур Саидқосимов ЖЧ-2014 учун захира ҳакамлари рўйхатига киритилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик ФИФА рефери ассистентлари – Рафаэль Илёсов ва Маъмур Саидқосимов 2014 йил Бразилияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати беллашувларига бориши мумкин бўлган захира ҳакамлари рўйхатига киритилди.

Бу ҳақда халқаро футбол ташкилоти Ўзбекистон футбол федерациясига мактуб йўллади. Бунга қадар Валентин Коваленко Осиёдан танлаб олинган ҳакамларнинг захира рўйхатига киритилганди. Агар Коваленко жаҳон чемпионатига борадиган бўлса, унга қанотларда айнан Рафаэль Илёсов ва Маъмур Саидқосимов ёрдам беришади. Энди Осиё футбол конфедерацияси мазкур икки лайнсменнинг турли мусобақалардаги иштирокини кузатиб боради.

Қайд этиш керак, Бразилияга бориши мумкин бўлган асосий номзодлар орасида Равшан Эрматов ҳам бор ва у мундиалда иштирок этиши мумкин бўлган етти нафар осиёлик ҳакамлар орасида энг муносиб номзод бўлиб турибди. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоров ёрдам беради.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 18:26, 19.06.2012.
Ўқилди: 5602 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9253]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4658]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4315]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4154]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3340]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3146]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3109]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2748]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2663]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2396]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик