"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне жамоадоши Бернарду Силванинг клубда қолишини кутмоқда.
“Менимча, у қолади, шунинг учун мен ҳеч нарсадан хавотир олмайман. Нима бўлишидан қатъий назар, у бизга жуда мос келади ва мен уни бу йил биз билан бирга бўлишини кутаман", - дея де Брюйне сўзларини келтирмоқда The Athletic.
Аввалроқ, "шаҳарликлар" ярим ҳимоячи Силвани 100 миллион еврога сотишга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди. 28 ёшли португалиялик футболчига "Барселона" қизиқиш билдирмоқда.
Бернарду ўтган мавсумда “Манчестер Сити” сафида барча турнирларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Ярим ҳимоячининг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.