Испаниялик ҳужумчи Алваро Мората "Атлетико" сафида Ла Лига доирасида "Хетафе" жамоасига қарши бўлиб ўтган ўйинда иккита гол урди. Клубнинг аргентиналик мураббийи Моратанинг кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга қарамай, жамоада қолишидан умидвор эканлигини яширмади.
"Мен мураббийман, клуб эгаси эмас, мураббий сифатида айтишим мумкинки, у яхши ишлайди. Мората камтарин, меҳнаткаш ва умид қиламанки, у биз билан қолади", - деди Симеоне Marca билан суҳбатда.