"Ньюкасл" ҳужумчи харид қилишга ҳаракат қилади. Хабарларга кўра, "Ренн" вакили Гаэтан Лаборд "қарғалар" радарида турибди.
Лаборд айни дамда 17- 23 миллион фунт атрофида баҳоланган. У ўтган мавсумда 18 гол уришга муваффақ бўлганди. Лаборга "Севилья" ҳамда "Лилль" ҳам даъвогар.