Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Самвел Бабаян: “Рақибга жуда кўп имконият бердик”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон суперлигасининг 16-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Самвел Бабаян иштирок этди.

— "Қўқон-1912"га қарши ўтадиган дербилар ҳамиша қизиқарли ва муросасиз тарзда кечади. Бугунги учрашув ҳам бундан мустасно эмас. Натижа ва сифатга келсак, ўйинимиздан қониқмадик. Рақибга жуда кўп имконият тақдим этдик. Натижа бизга манзур келмади. Чемпионатда оддий ўйинлар деярли йўқ. Фаворитми, аутсайдерми, фарқи йўқ, ҳамма учрашувлар курашларга бой бўлиб ўтмоқда. Бу бизга дарс бўлди. Ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз. Рақиб имкониятига тўғри баҳо беришимиз керак.

— 1996 йилда "Навбаҳор"да, кейин "Пахтакор", Ўзбекистон терма жамоаси ва чет эл клубларида ишлагансиз. 1996 йил "Навбаҳор" чемпионликка эришган. Ҳозирги кунда "Насаф", "Сўғдиёна" жамоалари билан бир қаторда жамоаларимизга 1-ўринни олиш учун нимадир етишмайди.  Сиз нима деб ўйлайсиз?
— Ўйинларда барқарорлик етишмайди. Биз сифатли ўйин кўрсатамиз, лекин қоқилишлар рўй беради. Бугун негадир рақиб ўйинига тўғри баҳо бера олмадик. Тактик тарафлама баъзида ҳимояга ётишга ҳаракат қилдик ва вертикаль узатмаларни амалга оширдик, аммо бизда ижодкорлик кўринмади. Ҳар бир ўйинда максимал натижага эришиш учун барқарорлик етишмай қолади.

— Азим Аҳмедов охирги ўйинларда деярли ўйнамаяпти. Унинг жароҳати бормиди?
— Ҳа, жароҳати бор эди. Секин-аста сафга қайтмоқда. У жамоа сардори ва асосий таркиб аъзоси. Унда жароҳат кузатилгани боис машғулотларда ҳам қатнашмаганди. Ҳозир тикланиб боряпти, шу туфайли майдонда кўриниш берди.

— "Навбаҳор" кейинги турда "Пахтакор"ни меҳмон қилади. Бу учрашувни "йил ўйини" деб таърифласак бўладими?
— Ҳали олдинда яна 10 та ўйин бор. Ўйлайманки, бу йилги чемпионат охирги турларгача ҳаммани ҳаяжонда ушлаб туради. "Пахтакор" ҳам бошқа рақибларимиз сингари жамоа саналади. Ҳар доимгидек тайёрланамиз.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 23:14, 16.08.2022.
Ўқилди: 1264 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.