Хафа қиладиган статистика.
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Гарри Невилл ўз интервьюсида жамоани футболчилар учун "қабристон" деб атаган.
"Клубнинг сўнгги 10 йилдаги муаммоларидан бири шундаки, улар стратегиядан воз кечиб, бош мураббийларга ўйинчиларни танлашни назорат қилишларига рухсат беришган. Бу - жиддий муаммо. 10 йил давомида клуб трансферларга 1,2 миллиард фунт стерлинг сарфлади, харажатларнинг 75 фоизи муваффақиятсизликка учради ва фақат 5 фоизи ўзини оқлади. Яна 20% - ўрта мақомдаги келишувлар. Трансферлар борасида даҳшатли воқеа", - деган Невилл.
"Ливерпуль" афсонаси Жейми Каррагер билан биргаликда Невилл Сер Алекс Фергюсон кетганидан кейин клубнинг барча трансферларини таҳлил қилишди.
Унга кўра, харид қилинган футболчилар уч гуруҳга бўлинган: "Яшил" (яхши), "Сариқ" (ўртача) ва "Қизил" (ёмон).
Биринчи гуруҳга фақат иккита трансфер (Златан Ибраҳимович ва Бруну Фернандеш) киритилган. Етти нафар футболчи (жумладан, Гарри Магуайр) иккинчи гуруҳдан, қолган 24 нафар футболчи “ёмон” трансфер тоифасига кирди.
Рўйхатда жуда кўп исмлар бор, аммо унда Хуан Мата, Жэйдон Санчо ва Рафаэль Варанни кўриш жуда ғалати. Бу "Олд Траффорд"даги муаммолар қанчалик чуқур эканлигини кўрсатади.
Тўлиқ рейтинг билан танишинг: