Украина терма жамоаси бош мураббийи Олег Блохин Евро-2012 гуруҳ босқичининг сўнгги турида Англияга қарши ўйиндан (0:1) сўнг ўтказилган матбуот анжуманида украин журналисти билан баҳслашиб кетди.
- Украина термаси ўйин якунланишига 30 дақиқа қолганда "ўлик"дай кўринди. Гусев ҳам "ўлик". "Тахта" Англия термаси...
- Сизга нима деб жавоб беришим керак? Сиз Блохинни хўрламоқчимисиз? Жамоани хўрламоқчимисиз? Эртага шундай ёзинг. Мен бундай провакацион саволга жавоб бермайман.
Сизга Блохин ёқмаса, бугунгидай ўйнаган Украина ёқмаса — унда мени кечириб қўясиз.
"Тахта" деган саволингизга келсак... Агар ҳохласангиз, чиқинг, мен сизга бирга бир вазиятда айтаман. Агар эркак бўлсангиз, чиқинг, марҳамат, мен сиз билан гаплашаман. Эркакчасига гаплашамиз. Фақат жамоага тегманг.
Ҳеч бўлмаса менинг футбол ўйнаганимни ҳурмат қилиш керак. Сиз футбол ўйнаганмисиз? Ҳеч бўлмаса мураббийлигимни ҳурмат қилиш керак. Мен сизнинг журналистлик ишингизни ҳурмат қиламан. Нима деб ёзсангиз ёзаверинг. Мен бунга кўникканман, ҳеч қўрқинчли жойи йўқ. Лекин жамоамни хафа қилдириб қўймайман", - деди Блохин "Украина" телеканалига.