Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Миржалол Қосимов: «Очколарни кузда санаймиз»

Баҳо:
+ | -

АГМК клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов "Насаф"га қарши бўлиб ўтган Суперлиганинг 16-тур баҳси (0:0) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

— Бу ҳар икки жамоа учун жуда ҳам муҳим ўйин эди. Икки жамоа ҳам фақат ғалаба умидида майдонга чиққанди. Аммо дуранг қайд этилди. Ўйлашимча, иккала бўлим ҳам жанговар тарзда кечди. Бугун "Насаф" ҳам ғалаба қозониши мумкин эди, бизда ҳам имкониятлар бўлди. Бундай ўйинларда футбол ютади.

— АГМК чемпионлик учун курашиши кутилаётганди, сўнгги ўйинларда жамоа кўп очко йўқотди. Бунинг сабаби нимада?
— Гапирсам баҳонага ўхшаб қолади. Баъзи ўйинларда бизга қизил карточка панд берди. Чемпионатининг илк ўйини, кейин "Олимпик", яқинда "Металлург"га қарши баҳсларда бир ўйинчимиз майдондан четлатилди. Мана шу учрашувларда максимал натижага эришганимизда очколаримиз ҳозир 9тага кўпроқ бўларди. Баъзи учрашувларда эса сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқардик. Аммо булар баҳона бўлиш керак эмас. Бу футболнинг бир қисми. Ҳали ҳаммаси олдинда. Очколарни кузда санаймиз.

— Жорий мавсумда қайси жамоа чемпионликни қўлга киритади, деб ўйлайсиз?
— Бундай башоратларни қилишни ёқтирмайман. Мавсум якунланганидан сўнг айтишим мумкин.

— Пенальти бекор қилингани борасида фикрингиз?
— Ўзи пенальти йўқ эди-да! Бош ҳакам 5 метр масофадан кўриб, пенальти йўқлигига ишора қилмоқда. Бурчакка яқин жойдаги ёрдамчи ҳакам эса қандай қилиб пенальтини кўрди, ҳайронман.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:55, 17.08.2022.
Ўқилди: 2651 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.