Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Нуньес, Жота ва Фирминосиз - "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйин учун "Ливерпуль"да 3 та ҳужум варианти бор

Баҳо:
+ | -1

Таркиб билан боғлиқ муаммолар шу билан тугамайди.

Дарвин Нуньес "Кристал Пэлас"га қарши ўйинда қизил карточка олгани учун Премьер-лиганинг навбатдаги учта ўйинига дисквалификация қилинди.

Диогу Жота ҳам мавсумолди жароҳатидан фориғ бўлиши учун яна камида тўрт ҳафтани майдондан ташқарида ўтказиб юборади. Роберто Фирмино "Кристал Пэлас"га қарши ўйинни ўтказиб юборди, унинг йўқлиги эҳтиёт чоралари билан изоҳланди, аммо айни дамда унинг келаси ҳафтада "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйнай олишига катта шубҳалар бор.

Эҳтимол, Юрген Клопп "Ливерпуль"даги фаолияти давомида биринчи марта одатдагидек уч кишилик ҳужумни йиғиш учун етарлича ҳужумчига эга эмас.

Бундай вазиятда Муҳаммад Салоҳ ва Луис Диаз катта саҳнага чиқиши аниқ, аммо барибир Клоппнинг позицияси анча мураккаблигича қолмоқда. Демак, келинг, “МЮ”га қарши ўйин учун мерсисайдликларнинг учта тахминий ҳужум чизиғи вариантини кўриб чиқамиз.

1-вариант: Эллиот ўнг қанотда, Салоҳ марказда

"Кристал Пэлас"га қарши ўйинда биз Харви Эллиотнинг ўнг қанотда жуда яхши ҳаракат қилганини кўрдик. У баҳсни ўнг қанот ярим ҳимоячиси сифатида бошлади, лекин учрашув давомида ўз позициясидан кўра юқорироқда кўпроқ ҳаракат қилди.

Салоҳ асосан вингер позициясида ўзини қулай ҳис қилса-да, унинг марказий ҳужумчи сифатидаги статистикаси ҳайратланарли - Transfermarkt маълумотларига кўра, у бу нуқтада 29 ўйин ўтказиб, 24 гол урган ва 11 голга ассистентлик қилган.

2-вариант: Трент - алдамчи тўққизлик позициясида

Нуньеснинг четлатилишида энг ҳайратланарлиси шундан кейин “Ливерпуль”нинг қандай ўйнагани бўлди – Трент Александр-Арнольд деярли ярим соат давомида алдамчи тўққизлик сифатида ҳаракат қилди.

Трент фаолиятини давомида ҳеч қачон бундай вазифани бажармаган ва "Пэлас"га қарши ўйинда у деярли бу позицияда фойдали ҳаракатлар билан ажралиб турмади. Унинг идеал позицияси ҳамон ўнг қанот ҳимояси ёки ярим ҳимояси бўлиб турибди.

Бироқ, уни марказда қўллаш, албатта, "Ливерпуль"даги баъзи муаммоларни ҳал қилади, чунки ярим ҳимоя ҳам жароҳатлар билан боғлиқ инқирозга дуч келмоқда. Бу, шунингдек, Эллиотнинг олдинга силжишига ва Салоҳнинг марказга ўтишига имкон беради.

Агар Клопп бу тактикани синаб кўрса, бу албатта қизиқарли тажриба бўлади.

3-вариант: 4-4-2 схемаси

"Ливерпуль" деярли умуман 4-4-2'дан фойдаланмайди, Клопп қўл остидаги жамоалар 99% уч ҳужумчи билан ўйнайди. Бироқ, ҳозир шароит шундайки, мураббий бироз бошқача йўл тутиши керак.

Эллиотт ўнг қанот ярим ҳимоясида яхши ўйнади ва уни ўша ерда қолдириш мантиқан тўғри. Чап қанотда Наби Кейта майдонга тушиши мумкин.

Бу футболчиларнинг позицияси юқоридаги каби қатъий қоидаларга эга бўлмайди, чунки "Ливерпуль" ўйинчилари ўйин давомида кўпинча ўз нуқталарини алмаштирадилар.

Албатта, Клопп бу вазиятда қизиқарли ва кутилмаган тактика қўллаши мумкин эканлигини ҳам унутмаслигимиз керак.

Киритилди: 00:00, 18.08.2022.
Ўқилди: 5856 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.