“Торонто” ҳужумчиси Федерико Бернардески МЛСнинг навбатдаги тур учрашувида “Нью-Инглэнд Революшн"га қарши ўйинда (2:2) гол урди.
Учрашувнинг 31-дақиқасида 28 ёшли италиялик пенальтини аниқ амалга оширди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Унинг учун бу гол уй учрашувларидаги кетма-кет учинчи гол бўлди.
OPTA хабарига кўра, Бернардески "Торонто" тарихидаги МЛСдаги кетма-кет дастлабки учта уй ўйинида гол урган биринчи футболчи бўлди.