Швеция терма жамоаси дарвозабони Андреас Исакссон ўз терма жамоасининг Европа чемпионатидаги иштироки ва гуруҳдаги рақиблар ҳақида фикрларини айтиб ўтди.
Англия ва Франция терма жамоалари ҳақида сўралганда: "Улар мусобақа ғолиби бўлади деб ўйламайман. Икки жамоа ҳам жуда ажойиб жаома, лекин улар у қадар кучли эмас ва ушбу мусобақада улардан кучлироқ жамоалар бор" дейди дарвозабон goal.com сайтига берган интервьюсида.
Франция билан ўтказилган ўйиндаги Швеция терма жамоасининг иштироки ҳақида гапирар экан Исакссон икки мағлубиятдан сўнг гуруҳ баҳсларини ғалаба билан якунлашганидан хурсанд эканлигини айтиб ўтди.
"Менимча биз бугун яхши ўйин кўрсатдик. Гуруҳнинг аввалги икки ўйинида бироз омадимиз келмади, лекин камида иккита дурангга мос ҳаракат қилган эдик. Бироқ, мусобақадан эрта чиқиб кетганимизга қарамай, ажойиб тарзда якунладик ва бу якун бизнинг руҳиятимизга ўзининг ижобий таъсирин кўрсатади. Кеча Англия билан бўлган ўйинга қараганда анча яхши ҳаракат қилдик. Биз кеча фақатгина Франция терма жамоасини мағлуб этмадик, балки жамоамизнинг шаклланган жамоа эканлиини исботладик."
"Бу ғалаба янги марраларнинг бошланиши ва биз жаҳон чемпионатига саралаш баҳсларида ушубу ғалабали серияни давом эттирамиз" футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда goal.com сайти.