Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 0-1 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Ўзбекистон U22 иккинчи ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U22 терма жамоаси ўзининг саралашдаги иккинчи баҳсини 2та тўп фарқи билан ютди, аммо бу ғалаба ҳам худди биринчисида бўлгани каби қийинчилик билан қўлга киритилди.

Аммо ўйиннинг бошланишига қараб, бугун Евстафеев шогирдлари анча осонлик билан ғалаба қозонишини тахмин қилиш мумкин эди. Боиси, ўйиннинг 7-дақиқасида Шоҳруҳ Гадоев 30 метрлардан белгиланган жарима зарбасини голга айлантирган бўлса, орадан 2 дақиқа ўтиб Темурхўжа Абдухолиқов орадаги фарқни 2тага етказди.

Ўтказиб юборилган тезкор гол мезбонларни саромиса солиб қўймади. Улар вазиятни ўзгартириш мақсадида олдинга ташланишди ва биринчи бўлимда ўз мақсадларига эришишди. 34-дақиқада Анил Оҳжа дарвозамизгача 10 метр масофадан туриб, ҳисобни биттага қисқартирган бўлса, бўлим тугашига 3 дақиқа қолганида Шрестҳа ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимда эса устунлик вакилларимиз томонида бўлди. 56-дақиқада майдон эгалари дарвозабоннинг хатосидан фойдаланиб, Евстафеев шогирдлари яна олдинга чиқиб олишди. Терма жамоамиз ўйин тақдирини 86-дақиқада узил-кесил ҳал қилди ва ҳисобни 4:2га етказди. Бунгача ва бундан кейинги дақиқаларда непалликларнинг уринишлари эса бесамар якунланди.

Бугун гуруҳда Иордания терма жамоаси Бангладешни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. 2тадан ўйин ўтказган Ўзбекистон ва Иордания ҳисобида 6 очко бор. Бангладеш эса 3та ўйинда бирорта ҳам очко жамғара олмади ва Осиё чемпионати йўлланмасидан маҳру бўлди.

U22 Осиё чемпионати саралаш. "D" гуруҳи.
ЎЗБЕКИСТОН - НЕПАЛ - 4:2 (2:2)
Голлар: Шоҳруҳ Гадоев (7, 56), Темурхўжа Абдухолиқов (9, 86) — Анил Оҳжа (34), Сужал Шрестҳа (42)
Ўзбекистон: Суюнов, Ҳошимов, Нурлибоев, Жўраев, Мирзаев, Абдухолиқов, Аъзамов, Файзиев (Раҳимов 65), Соибов (Рашидов 55), Гадоев, Смоляченко (Элдор Эргашев 80).
Непал: Бишал, Рабин, Дийпак, Бикаш, Роҳит, Анил, Жагжийт, Сужал, Рупеш, Шива, Бҳарат

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:33, 20.06.2012.
Ўқилди: 7368 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5535]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [4576]

Фигу «Олтин тўп»га тўрт нафар асосий даъвогар номини айтди [3491]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3329]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3201]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3064]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3008]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2841]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2510]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2401]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик