Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида вингер Хесус Корона Мексика терма жамоаси сафида ўйнамайди.
"Севилья" 29 ёшли футболчининг машғулотларда жиддий жароҳат олганини маълум қилди. У қўл ва оёқ қисмларидан жиддий жароҳат олган.
Текатито лақабли футболчи бугун операция қилинади, тикланиш 4-5 ой давом этиши тахмин қилинди.
Корона Мексика терма жамоаси сафида 71 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урган. Унинг терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионатида Польша, Аргентина ва Саудия Арабистони билан C гуруҳида кураш олиб боради.