"Лестер" бош мураббийи Брендан Рожерс марказий ҳимоячи Уэсли Фофанани "Саутгемптон"га қарши бўлиб ўтадиган ўйин қайдномасига киритмасликка қарор қилди. Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчи "тулкилар" раҳбариятидан уни "Челси"га қўйиб юборишни талаб қилмоқда.
"Лестер" бош мураббийи Фофанани қайдномага киритмасликка қарор қилди, чунки футболчининг фикри фақат "Челси"га ўтиш ҳақида. Франциялик футболчи “Саутгемптон”га қарши ўйинга психологик жиҳатдан тайёр эмас. Эслатиб ўтамиз, ўйин бугун Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.
Бир ҳафтадан сўнг "Лестер" АПЛ доирасида "Челси"га қарши меҳмонда ўйнайди. Фофана ушбу ўйинни қайси жамоа билан бошлаши ҳозирча номаълум. Потентсиал трансфер суммаси 85-90 миллион еврога баҳоланмоқда.