Кириш Регистрация
04/10 21:30 Наполи 3-1 Комо
04/10 23:45 Верона 2-1 Венеция
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас - Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол - Мальорка
05/10 18:00 Удинезе - Лечче
05/10 19:00 Арсенал - Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер - Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм - Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити - Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе - Осасуна
05/10 21:00 Аталанта - Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас - Сельта
05/10 21:30 Вальядолид - Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон - Ньюкасл
05/10 23:45 Интер - Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

"Арсенал" ва унинг атрофидаги фикрлари ҳақида

Баҳо:
+ | -

 "Арсенал"нинг собиқ футболчиси Пол Мерсон жамоа ҳужумчиси Габриэл Мартинелли ҳақида фикр билдирди. У шундай дейди: "Мартинелли жуда ҳам яхши футболчи. Умид қиламанки, у ўз спорт формасида муқим қолади ва ўйинларни ёндиришда давом этади. Унда бразилияликларга хос ҳамма нарса мавжуд. Агарда Габриэл жароҳатлардан ҳоли қолса, у ҳолда яқин келажакда катта юлдузга айланади. Албатта, ҳар нарсага вақт керак. Ҳозирга қадар унинг ўйинида фақат ўсишни гувоҳи бўлдим".

 

"Арсенал" устози Микель Артета жамоа ҳужумчиси Николя Пепе келажаги ҳақида фикр билдирди. У шундай дейди: "Биз керакли вақтда, керакли мулоқотни амалга ошира оламиз. Шу сабабли катта жамоага эга бўлдик. Бу эса айрим футболчиларга жамоадан кетиш имконини беради. Ёз охирига қадар Пепе билан ҳар нарса содир бўлиши мумкин".

 

Сўнгги хабарларда "Арсенал" ўз ҳимоячиси Вильям Салибани узоқ муддатлик шартнома билан "сийламоқчи" экани айтилади. Бу ҳақида "Express" нашри хабар берди. Унда шундай дейилади: "Салиба борасида кўп ва аралашиб кетган хабарлар мавжуд. Аммо ишончли манбага кўра, "Арсенал" унга узоқ муддатлик битим таклиф этмоқчи. Ҳозирда Салиба 2024 йилга қадар шартномага эга. Аммо у учун собиқ жамоалари бўлган "Марсель" ҳамда "Барселона"нинг қизиқиш билдириши, "Арсенал"ни ҳаракатга чорламоқда".

 

Микель Артета жамоа сардори сифатида нима учун Мартин Эдегорни танлагани ҳақида фикр билдирди. У шундай дейди: "Унинг бизга қўшилган сўнгги 18 ойи, ўта фойдали эди. Мартиннинг атрофдагиларга муносабати, мухлисларнинг унга бўлган фикри ва албатта инсоний фазилатлари, бизни шундай қарор қабул қилишга ундади. Эдегор клуб ғояларини яхши тушунади ва тўп тепиш учун ҳамма нарсага тайёр".

Мураббий, шунингдек, мухлисларни ҳиссиётга берилмасликка чақирди: "Биз йўлимизда давом этишимиз керак. Мавсум яхши бошлангани, ҳеч нарсани англатмайди. Эндигина иккита ўйин ўтказдик. Олдимизда эса "Борнмут"га қарши ўта мураккаб баҳс кутмоқда. Ҳамма АПЛни қанчалик мураккаб мусобақа эканини билади. Шу сабабли бугун ҳар нарса бўлиши мумкин. Ғалаба ҳеч ким учун кафолатланмаган".

 

Испаниялик мутахассис жамоанинг янги аъзоси Фабиу Виейрадан нималар кутаётгани ҳақида гапирди. У шундай дейди: "Унинг кўпвазифалилиги, бизнинг эътиборимизни тортганди. Ўйлайманки, Фабиу бизга кутган нарсамизни бера олади. Бунда энг аввало футболчининг янги шериклари билан қандай ишлаши ва кўникишини кўриб олиш, кейин эса ҳаракат қилиш керак. Мен унинг жамоамизга керак футболчи эканига ишонаман". Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" бугун, Тошкент вақти билан 21:30да, сафарда "Борнмут"га қарши майдонга тушади.

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 16:54, 20.08.2022.
Ўқилди: 1837 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.