Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири нега “Манчестер Юнайтед”га ўтди?

Баҳо:
+ | -

Ёзнинг энг кутилмаган трансфери: "Манчестер Юнайтед" ва Мадрид клуби Каземиро трансфери бўйича келишиб олди. Келишув 60 миллион фунтни ташкил этди, бундан ташқари яна 10 миллионни "Реал" бонуслар кўринишида олиши мумкин. Яқин орада футболчи тиббий кўрикдан ўтади ва "Манчестер Юнайтед" билан 2027 йилгача шартнома имзолайди.

"Қизил иблислар" бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоанинг марказий ярим ҳимояси кучсизлигини тушуниш учун Премьер-лигада иккита ўйин ўтказиши керак эди. Брентфорд (0:4) ва "Брайтон" (1:2) билан ўйинларда Фред ва Скотт МакТоминай ўзларини умуман кўрсата олишмади. Ярим ҳимоячилар рақибнинг тезкор қарши ҳужумларига халақит бера олишмаяпти ва тўпни олдириб қўйишмоқда.

Эътиборлиси, Каземиро 2022 йилги УЕФА Суперкубоги учун "Айнтрахт"га (2:0) қарши ўйинда тўққиз марта рақиблар ҳужумини бузган, бу Фред ва МакТоминайнинг иккита ўйинда қилган фойдали ҳаракатлари билан бир хил.

Янги чақирув ва “ёғли” шартнома

Жума куни 30 ёшли Каземиро "Реал Мадрид"даги жамоадошлари билан хайрлашди. "Қаймоқранглилар" бош мураббийи Карло Анчелотти матбуот анжуманида ярим ҳимоячининг жамоани тарк этиш истаги борлигини тасдиқлади ва унинг қарорига халақит бермади.

"Мен Каземиро билан гаплашдим. У янги синовларни хоҳлайди. Биз унинг қарорини тушунамиз”, деди Анчелотти.

Ўзини бошқа чемпионатда синаб кўриш истаги Каземирони Англияга кўчиб ўтишга ундаган ягона нарса эмаслиги аниқ. Бу ерда бир қатор бошқа муҳим омиллар мавжуд:

маош - "Манчестер Юнайтед"да улар ярим ҳимоячига "Реал"дагидан икки баравар кўп маош беришга тайёр (20 миллион евро). Бразилиялик футболчи клубда Криштиану Роналду ва Давид де Хеадан кейин энг кўп маош оладиган учинчи футболчига айланди;

шартнома муддати - "Манчестер Юнайтед" "4+1" схемаси бўйича шартнома таклиф қилди. Мадридда футболчининг шартномаси 2025 йилда тугайди ва уни узайтириш мумкинлигига кафолат йўқ эди;

захира ўйинчиси истиқболи - 22 ёшли Аурелиен Тчуамени "Монако"дан "Реал"га 80 миллион евро эвазига ўтди. Каземиро исталган вақтда захирага тушиши ва мадридликларнинг ўйинларини ўриндиқдан кузатиши мумкин эди. Бундай сўнгги мисол "Реал Мадрид" учун афсонавий Марсело бўлди, у сўнгги мавсумларда кўпроқ ўринбосарлик вазифасини ўтади.

Каземирода Премьер-лигага хос кескин ўйин услуби бор. Рақиблар у билан тўқнашувдан қочишни афзал кўришади.

“Мен ҳар доим тўпни олиб қўйиш учун кескин ўйнашга ҳаракат қиламан. Агар кимгадир жароҳат етказсам, бу мени ғазаблантиради. Қўполлик ўйиннинг бир қисмидир. Бу қадриятлар менга онам томонидан сингдирилган. Мен ҳеч қачон майдонда ўйинчига атайин жароҳат етказишга уринмайман”, деди Каземиро Revista Panenka нашрига берган интервьюсида.

Каземиронинг "Манчестер Юнайтед"га ўтишининг мақсадга мувофиқлиги саволлар туғдирмоқда. Манкунианликлар 30 ёшга тўлган футболчи учун камида 140 миллион фунт ("Реал" учун 60, маош учун 80 миллион) сарфлайди. “Юнайтед” бошлиқлари учун футболчи шунчалик қадрли бўлиб чиқдими?

Каземиро - "Манчестер Юнайтед" учун энг яхши танлов, аммо жамоада ҳозир жуда кўп муаммолар бор. Бундай харидлардан бири вазиятни тубдан ўзгартириши даргумон. Гарчи бу, албатта, Англия чемпионатининг 20-ўринини тарк этиш учун етарли бўлиши керак.

Киритилди: 18:00, 20.08.2022.
Ўқилди: 7258 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.