"Манчестер Юнайтед" куни кеча Мадрининг "Реал" клубидан ярим ҳимоячи Карлос Каземирони сотиб олганини маълум қилганди. Ушбу харид "қизил иблислар" учун жами 70 миллион еврога тушадиган бўлди. Бунда 60 миллион евро тўғридан-тўғри, 10 миллиони еса бонуслар шаклида тўлаб берилади. Каземиро "МЮ"нинг ёздаги тўртинчи харидига айланди. Эндиликда бразилиялик футболчи клубдаги енг кўп маош оладиган вакиллардан бирига айланди. У бу борада Криштиану Роналду ҳамда Давид Де Хеадан кейин учинчи ўринни банд этди. Қайд етилишича, Каземиронинг ҳафталик маоши 350 минг фунт-стерлингни ташкил этади. Бу еса салкам ярим миллион евро деганидир.
Беш марта ЕЧЛда ғолиб чиққан футболчи "Реал"да "МЮ"даги маошининг ярмига ишлар еди. Эрик тен Хаг эса Каземирога катта умид боғлаган. Албатта, шунча пул олганидан кейин футболчи ўз хизматини сидқидилдан бажариши ва жамоага максимум фойдали бўлиши керак. Чунки унинг янги жамоаси катта муаммолар гирдобида қолган. "Манчестер Юнайтед" АПЛнинг сўнгги ўринида ва уни учинчи турда "Ливерпуль" билан баҳс кутиб турибди. Шундай бир пайтда клуб, катта нархга Каземирони харид қилди. Тен Хаг эса бу иш беришига ишонади. Лекин масаланинг бошқа томони ҳам мавжуд: Каземиро 30 ёшда. Ҳозирча, эса "МЮ" бу омилга эътибор қаратаётгани йўқ. Раҳбарият ҳозир қандай қилиб бўлмасин, клубни бу "ботқоқлик"дан олиб чиқиб кетиш пайида. Бир томондан трансфер тўғри амалга оширилди. Чунки 30 ёшларда ҳам АПЛда юқори даражада ҳаракат қилиш мумкин.
Бу ҳақида "Манчестер Юнайтед"нинг Twitter'даги мухлиси шундай ёзади: "Кевин Де Брюйне Каземиродан катта бўла туриб, "Манчестер Сити" билан 2025 йилга қадар мўлжалланган шартном имзолади. Қайсидир одам фуболчининг ёшини айтиб, негатив фикр билдирганини эслай олмайман. Аммо шу каби ҳолат "МЮ"да юз берса, ҳамма бирдан қўзғалади. Тушунмайман, нега бу клубда арзимас нарсалар, катта муаммога айлантирилади?".
"Қизил иблислар" ёз бўйи амалга оширган трансферлари ҳам танқид қилиниб келинаётганди. Бунга, енг аввало кам футболчи сотиб олингани сабаб бўлган. Жамоа икки ҳимоячи (Лисандро Мартинес, Тирелл Маласия), ҳамда ярим ҳимоячи (Кристиан Эриксен) харид қилди. Бу еса гигант ва боз устига, харидларга муҳтож жамоа учун етарли бўлмайди, албатта.
"МЮ"га алам қиладиган воқеа ҳам юз берди. Клуб қарийб уч ой давомида "Барселона"дан Френки Де Йонгни сотиб олишга уринди. Аммо футболчининг ўзи бу таклифга кўнмади. Натижада эса, Каземиро олиб келинди. Айни дамда Де Йонг учун "Челси" асосий даъвогар бўлиб турибди. Бироқ, Де Йонг ҳалиям ҳеч қаерга кетмоқчи емас. Негаки, "Барса" ундан 20 миллион фунт қарз. Бу қарз узилиши учун эса вақт керак.
"МЮ" бош мураббийи Эрик тен Хаг бошқа харидларни ҳам амалга оширишни ўйламоқда. Улар ичида "Наполи" вакили Ирвинг Лосано ҳамда "Атлетико" ярим ҳимоячиси Янник Каррасколар бор.
ИСМАТОВ Ж.