Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

«МЮ» – «Ливерпуль». Юрген Клопп баҳсдан олдин нималар деди?

Баҳо:
+ | -

Юрген Клопп «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйин олдидан оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашув ўтказди. У журналистларнинг айрим саволларига жавоб берди. Қуйида ушбу интервьюнинг муҳим қисми эътиборингизга ҳавола этилади.


«Ливерпул»нинг «Олд Траффорд»даги сўнгги иккита натижаси жамоага ёрдам беради деб ўйлайсизми?

«Бу саволингизга йўқ деб жавоб бераман. Эндиликда, у натижалар ўйинимизга ижобий таъсир қила олмайди. Тўғри, жамоага бироз мотивация бериши мумкиндир. Аммо ҳозир жамоалар бутунлай бошқача вазиятда. МЮ бу ўйинда ютади ёки ютқазади. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Баҳс бизга ҳам мураккаблик қилади. Чунки ҳеч қайси замонда МЮ билан меҳмондаги баҳсларимиз осон кечмаган. Жамоалар у майдонда икки бор дуранг қайд этган. Шундай экан, олдиндан бир нима дейиш қийин. Бутун дунё ўйинни кузатиши аниқ. Мен рақиб ҳужумчиси бўлган Марсьялни бизга қарши майдонга тушишидан хабардорман. У тезкор ва техникали футболчи. Рақибнинг ярим ҳимояси юқори савияга эга: Эриксен, Фернандеш, Фред – ҳақиқий сифат. Бизда эса айнан шу ҳудудда муаммолар мавжуд. Ўйлайманки, рақибдан устун жиҳатларга эга эмасмиз».


Глейзерларга қарши норозилик фонида, агарда ўйин қолдириладиган бўлса, сизда бошқа режалар борми?

«Ҳа, бор. Автобусда яна уйга қайтиб кетамиз. Умид қиламанки, баҳс қолдирилмайди. Агарда шундай бўлса, менимча, уч очко бизга берилади. Биз ташқаридаги воқеаларга таъсир эта олмаймиз. Аммо мухлислар тартибсизлик уюштирса ва ўйин қолдирилса, биз бу баҳсни қайтадан ўтказмаймиз. Негаки, мавсум ўта оғир ва олдинда ўйинларимиз кўп. Бундай ҳолатларда қоидага кўра, рақибга очко ёзилади. Аммо биз ўйнаб уч очкога эга бўлмоқчимиз».


Роберто Фирмино ўйин учун тайёр бўладими?

«Бобби (Роберто Фирминонинг лақаби) ҳамма каби машғулотларда қатнашди ва ўйлайманки, у ўйинга тайёр!».


Жо Гомес асосий таркибда баҳсни бошлаши мумкинми?

«Ҳа, у баҳсни асосийда бошлайди. Менимча, бу футболчи учун катта имконият. Жо ўтган якшанба куни, енгил жароҳатдан кейин машғулотларга қайтди. Бизда Филлипс варианти ҳам бор. Аммо Жо қайтгани учун, уни синаб кўрмоқчимиз».


Дарвин Нуньес билан «Кристал Пэлас»га қарши баҳсдаги қизил карточкаси юзасидан гаплашдингизми?

«Албатта, биз у билан суҳбатлашдик. Дарвин ўз қилмишидан афсусда. Аслида, бундай воқеани, унинг ёшида бўлган исталган футболчи содир этиши мумкин эди. У ҳиссиётга берилиб кетди. Олдинлари бизда бундай ҳолатлар юз бермагани, рост. Нуньес эса ўзининг ҳаракатларини хато эканини тушунган».


Наби Кейтанинг «Ливерпул»даги келажаги сўроқ остидами?

Мен бу «янгилик»ка жавоб беришим керак. Бу гапни қаердан олгансиз, билмадим. Аммо унинг жамоадан кетиши эҳтимоли ‐ 0,0 %. Шунчаки, анчадан бери Кейтанинг мазаси йўқ эди. Ҳозир эса у яна сафимизга қайтди ва ҳозир ҳаммаси жойида. Ҳеч бир футболчи майдонга тушмаганидан хурсанд бўлмайди. Бу – табиий ҳол. Аммо Наби билан муносабатларимиз яхши".

 


Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 20:49, 21.08.2022.
Ўқилди: 5899 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.