"ПСЖ" Франция чемпионатида қаторасига 4 та ўйинда 5+ гол урди.
Клуб 1952/53 йилги мавсумда "Реймс" томонидан ўрнатилган рекордни такрорлади.
Парижликлар Лига 1'да кетма-кет тўртта ўйинда камида бешта гол уришди. Улар жорий турда "Лилль"ни 7:1 ҳисобида таслим қилишди.
Шунингдек, ушбу мавсумда парижликлар “Клермон” (5:0) ва “Монпелье”ни (5:2) мағлубиятга учратган бўлса, ўтган мавсум охирида “Мец”ни (5:0) таслим қилганди.
Кейинги турда "ПСЖ" "Монако" билан учрашади — бу 28 август куни содир бўлади.