Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Эрик тен Хаг "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан нималар деди?

Баҳо:
+ | -1

"Манчестер Юнайтед"нинг аҳволини танглиги бор гап. Жамоа 3 тур олдидан 19 ўринни банд этиб турибди. Кейинги баҳс эса "Олд Траффорд"да, "Ливерпул"га қарши кечади. Ўйин олдидан Эрик тен Хаг ўз фикрларини билдириб ўтди. Қуйида мутахассиснинг гаплари келтириб ўтилади.

"Умид қиламанки, жамоамиз футболчилари натижадан ғазабда ва бу жаҳл уларга "Ливерпул"га қарши баҳсда ёрдам беради. Аммо бир-биридан ва ўзидан жаҳл қилиш, футболчиларга ёрдам бермайди. Мен жамоанинг ёмон ўйинини кўрганимда хафа бўлдим. Негаки, бу менинг ўлчовларимга тўғри келмайди. Бу "МЮ"нинг стандартлари эмас. Шу сабаб биз вазиятни ўзгартиришимиз керак. Футболчи сифатида сиз жамоа учун борингизни бериб курашишга мажбурсиз. Шундай қилмаган ўйинчилар эса жамоада қолишга ҳақли эмас".

3 турда "Вест Хэм"нинг мағлубияти "МЮ"ни 19 ўринга кўтарган эди. Бугун "Ливерпул"га қарши баҳсда ғалаба қозониш орқали жамоа анча юқорилаш имкониятига эга бўлади.

Эрик тен Хаг ўз фикрини давом эттирар экан жумладан шундай дейди: "Мен бу ерга ўзимни ўйлаб келганим йўқ. Мен клубдаги аҳволни ўнглаш ва ҳаммасини ўзгартириш учун шу ердаман. Мен Англияга келишдан олдин қаерга келаётганимни яхши билардим. Мен шуни хоҳладим. Қийинчиликлардан қочмайман ва бу ишимизнинг бир қисми эканини биламан. Бу ердаги ишимиз катта лойиҳа ва у жараёнларни ўз ичига олади. Узоқ вақт талаб кетилгани сабабли, сабр қилишимиз керак. Шу жумладан мен ҳам чидам билан атрофдагилар билан ҳамкорлик қиламан ва футболчиларни тайёрлайман. Мағлубиятлар учун аввало мен жавобгарман. Биз бир жамоамиз ва бирга ютиб, бирга ютқазамиз. Қачонки, футболчилар етакчилари ичида муаммо чиқса, уларни тўғирлашга масъул айнан мен бўламан. Доимо лидерлар гуруҳи билан ишлайман ва бир кишида қолганларидан устун кўрмаганман".

"Мавсумолди баҳслари яхши кечганди. Аммо АПЛдаги натижалар ёмон. Буни қабул қилиш қийин, албатта. Ҳамма мавсумолди ўйинларида жамоамиз потенциалини кўрди. Ҳозир эса ўша кучни биргаликда яна қайтаришимиз керак. Бизда топ-футболчилар бор. Бунга шубҳа йўқ. Аммо футболда ҳаммаси сиз ўйлаганингиздек кечмайди. Негаки, сиз майдонда рақиб билан тўқнаш келасиз. Улар сизнинг режаларингизга қарши ўйнайди. Шундай бўлса ҳам қаттиқ меҳнат қилиб, интилиш керак. Шундагина натижани ўзи келади. Бизда ҳамма воситалар бор. Фақат ресурслардан тўғри фойдалана олсак, бас!".
"Манчестер Юнайтед" бугун тунда, Тошкент вақти билан 00:00да, "Ливерпул"га қарши майдонга чиқади.

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 12:14, 22.08.2022.
Ўқилди: 6530 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.