Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Рамос ва Модрич бронза чумолиларга пул сарфлашди: футболчилар юқори маошларини нималарга ишлатади

Баҳо:
+ | -

Футболчилар юқори маошлари билан бошқа касб вакиллари орасида бемалол мақтанса бўлади. Лекин уларнинг харид қилган нарсалари ва ҳаражатлари кўпчиликни ҳайрон қолдирса ҳам ажаб эмас. Келинг, жаҳон футболи юлдузларининг ғалати харидларини кўриб чиқамиз.

Роналдунинг шахсий самолётида учадиган мушук

Роналдунинг Пепе исмли мушугини ўтган йили машина уриб юборди ва Криштиану уни шахсий самолётида даволаш учун Мадридга юборишга қарор қилди.

Левандовски вертолётда нонга борди

Польша қишлоғида дам олаётганда, Левандовски нон учун машинада эмас, балки вертолётда учишга қарор қилди. Аммо атиги 30 км юриш керак эди ва Роберт вертолётни ижарага олишга қарор қилди.

Обамеянгга безакли бутсалар ёқди

Габонлик ҳеч кимникига ўхшамаган бутсаларда ўйнашни хуш кўради ва унинг коллекциясида Swarovski кристаллари билан безатилган бир неча жуфт қиммат оёқ кийимлар бор. Лекин уларда футбол ўйнаш унчалик ҳам қулай эмас.

Месси шовқинли қўшниларни ёқтирмайди

Лео оиласи билан Барселонада яшаганида, унинг қўшнилари жуда кўп шовқин қилишар эди. Месси муаммони оригинал йўл билан ҳал қилди. У шунчаки улар яшайдиган уйни сотиб олди.

Неймар 1 миллион долларга иккита сурат сотиб олди

Неймар замон билан ҳамнафас, шунинг учун у NFTга пул сарфлади. Тўғри, у иккита ноёб виртуал тасвир учун 1 миллион доллар тўлаши керак эди.

Ибрагимович черковни сотиб олди

Бир неча йил олдин Златан Стокголмдаги черков биносини сотиб олди. Футболчи ундан мақсадли фойдаланмади ва уни одамлар яшаш жойига айлантирди.

Бензема учун олмосли тўп

Умумий оғирлиги 1250 карат бўлган 72 мингта тошдан иборат оддий футбол тўпи учун Бензема 250 минг доллар сарфлаган.

Рамос ва Модрич броньза чумолиларга пул сарфлашди

Рамос узоқ вақтдан бери замонавий санъатга қизиқади, шунинг учун у бир вақтнинг ўзида ўзи ва оиласи учун Ishiwüt бир нечта броньза чумолиларни сотиб олди. Балки у Модрични ҳам бу ғалати ҳайкалларни сотиб олишга ундагандир.

Киритилди: 17:01, 22.08.2022.
Ўқилди: 2924 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.