Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Анвар Бердиев: "Муртазоев учун "Андижон" мухлисларидан узр сўрайман"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичида “Андижон” жамоамиз ўз майдонида “Турон”ни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратганидан кейин одатга кўра матбуот анжумани ташкил қилинди. Унда дастлаб “Турон” клуби бош мураббийи Анвар Бердиев журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

— Анвар ака, учрашув борасида фикрингиз қандай?
— “Андижон” жамоасини кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Уларга кейинги босқичда омад тилайман. Яна биринчи голни стандарт вазиятдан ўтказиб юбордик. Футболчиларимга шунча уқтирдим. Кўрган бўлсанглар, олдинги учрашувга нисбатан асосий таркибда 5 та ўзгариш қилдик. Барибир футболчиларни маҳорати ўз сўзини айтди ва “Андижон” жамоаси ғалаба қозонди. Яна бир бор табриклайман.

— “Турон”ни Андижон халқи ҳурмат қилади. Ўтган сафар қарсаклар билан кузатган. Аммо бугунги баҳсда Ҳумоюн Муртазоев биринчи голдан сўнг уни нишонлашда ноўрин ҳатти-ҳаракатни амалга оширди. Бунга муносабатингиз қандай? Жамоада тарбиявий, маънавият соатлари ҳам олиб бориладими?
— Албатта, бу нарса футболда жуда хунук. Футболчим учун “Андижон” мухлисларидан узр сўрайман. Бу вазиятни таҳлил қилиб, ўйинчимиз билан гаплашиб оламиз. Чемпионатдаги баҳсимизда дарвозамизга гол урилганидан кейин “Андижон”нинг 20-рақамли футболчиси ҳам голдан кейин шунга ўхшаш қилиғини қилганидан кейин балки бу бизнинг футболчилардан жавоб тариқасида бўлгандир. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам ҳамма вақт бундай ҳолатдан йироқ бўлиш керак. Яна бир бор қайтараман: Муртазоев учун “Андижон” мухлисларидан узр сўрайман.

— “Турон” жамоаси бу мавсумда “Андижон”дан ҳар томонлама мағлубиятга учраяпти. Про лигада “Андижон”ни яққол фаворит деб ўйлайсизми?
— Бунақа деб ўйламайман. Ҳали аниқ бўлгани йўқ. “Андижон”, “Машъал”, “Бухоро” клубларига Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилган. Улар ўртасидаги ҳал қилувли ўйинлар мавсум охиригача давом этади. “Андижон”, “Машъал”, “Бухоро” ва “Турон” энг кучли жамоалар. Қайсилари яхши тайёр бўлса ва жисмонан ҳам тайёр бўлса, ўша клуб ютиб кетади.

— Нима учун икки хил бўлимни кўрдик? Биринчисида пассив ўйин кўрсатди...
— Бу ерда айбни ўз бўйнимга оламан. Таркиб танлаш борасида ўзим хато қилдим. Яйпанлик мухлислардан ҳам узр сўрайман. Чемпионат доирасида ютқазганимизга қарамай, Яйпандан бизни қўллаш учун кўплаб мухлислар келди. Жамоа бошлиқлари олдида узр сўрайман. Бугун таркиб танлашда ёниб турган йигитларни танладим. Анвар ака, бизга ҳам имконият беринг дейишганди. Ўшаларга имконият бергандим. Лекин иккинчи бўлимда 4 та ўзгариш қилдик. Ўйинда бурилиш ясадик. Барибир бу ўйинга етарли бўлмади.

— Чемпионат доирасида “Турон” бир кун олдин келганди, бугун эса ўйин куни келди. Буни қандай изоҳлайсиз?
— Тўғриси, ўзим ҳам хижолат бўламан. Нимага? Раҳбарият бизга жуда яхши шароитларни яратишяпти. Уларга миннатдорчилик билдираман. Ютқазганимиздан кейин ишонасизми, ошхонада юришга ҳам хижолат бўлдик. Чунки бизга катта эътибор бўляпти. Бир кун олдин боришимиз шарт эмас дедим ва чемпионат доирасида ютқазганимиз учун бу сафар ўйин куни келдик.

— Агар танлаш имконияти бўлганида сизга қайси ўйиндаги ғалаба муҳимроқ эди: чемпионатдагими ёки Кубокдагими?
— Тўғриси, сизларга айтсам кулгули туюлиши мумкин. Мураббий учун ҳар бир ғалаба тенгсиз. Мен чемпионат ёки Кубок доирасидаги ўйинларни танламайман. Ҳар бир ғалаба яхши кайфият бағишлайди. Ҳар бир мағлубият эса хоҳлайсизми-йўқми, мураббий учун оғир зарба.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 20:38, 22.08.2022.
Ўқилди: 2009 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [6023]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3128]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2712]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2275]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2256]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1812]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1765]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1730]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1695]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [1677]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.