Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Хави Матинез: "Барча жамоалар бизни мағлуб этишни ҳоҳламоқдалар"

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси аъзоси Хави Мартинез Франция билан бўладиган баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. 


"Жамоадаги муҳит аъло даражада. Биз ўзимизга ишонмоқдамиз. Гуруҳ баҳсларида бизда осон бўлмаслигини билган эдик" дейди футболчи ўйиндан аввалги матубот анжуманида.

"2008 йилги Европа чемпионати ва 2010 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлганимиздан сўнг ҳамма нарса биз учун қийин бўлмоқда. Барча жамоалар бизни мағлуб этишни ҳоҳлайди."

"Гарчи гуруҳда мураккабликлар юзага келган бўлса-да, биз ҳозир яхши кайфиятдамиз ва қийин ўйинлардан сўнг қайта куч йиғиб олдик."
Франция терма жамоаси ҳақида фикр билдирар экан Хави Мартинез французларнинг тўпни кўпроқ назоратда ушлаб туришларини таъкидлаб ўтди.

"Ўйлашимча, кўпроқ тўпни назорат қилиб, тезкор ҳужумга ўтишади. Биз ҳимояда сергакроқ бўлишмиз шарт" дейди 23 ёшли футболчи. "Улардан тўпни олиб қўйишга ҳаракат қилишимиз лозим. Франциянинг вазияти худди бизникига ўхшаш: чунки, икки жамоа ҳам гуруҳнинг дастлабки икки баҳсида сўнгги ўйинга қараганда яхши ўйин кўрсатди. Ишончим комилки, французлар Швециядан учралган мағлубиятни унутиб, биз билан ўзгача кайфиятда майдонга тушадилар."

Манба: goal.com
Киритилди: 19:57, 21.06.2012.
Ўқилди: 5045 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.