Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон - Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

«Сўғдиёна-W» Осиё чемпионати финалига чиқди

Баҳо:
+ | -

Бугун аёллар клублари ўртасидаги Осиё чемпионати Ғарб минтақасида ғолиб жамоа номи аниқ бўлди. Унда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган “Сўғдиёна-W” Эроннинг “Бам Хатун” клубига қарши иккинчи ўйинни ўтказиб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 31-дақиқасида Диёра Ҳабибуллаеванинг товон билан берган узатмасидан сўнг тўп Қурбоновага бориб тушди. Шаҳноза тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб, ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда жиззахликлар рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун яна бир нечта имкониятларга эга бўлди. Жумладан, 65-дақиқада Ҳабибуллаева пенальтидан унумли фойдалана олмаган бўлса, ўйин якунланашига яқин Диёранинг ўзи дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб, аниқ зарба бера олмади.

Эронликлар ҳам дарвозамиз олдида хавфли вазиятларни яратишди. Ҳимоячилар ва дарвозабоннинг саъй-ҳаракатлари эвазига дарвоза дахлсизлиги сақланиб қолинди.

Шу тариқа, "Сўғдиёна-W" аёллар клублари ўртасидаги Осиё чемпионати финалига чиқди. Финалда жамоамиз Таиланднинг "College of Asian Scholars" жамоасига қарши ўйнайди. Финал 22 октябрь куни бўлиб ўтади.

Аёллар футбол клублари ўртасида ОЧ. Ғарб минтақаси. Иккинчи ўйин
"Сўғдиёна-W" - "Бам Хатун" - 1:0 (1:0)
Гол: Шаҳноза Қурбонова (31)
"Сўғдиёна-W": 1. Кумушой Ғуломова, 5. Нафиса Набиқулова, 6. Ирода Турдалиева, 7. Нозима Комолтоева, 15. Шаҳноза Қурбонова, 19. Ушижима Рико, 21. Холида Дадабоева (C),  22. Ана Чеминава, 23. Диёра Ҳабибуллаева, 27. Феруза Бобоҳужаева, 77. Зарина Маматкаримова.
"Бам Хатун": 54. Заҳро Хажавий,  3. Кавсар Камолий, 6. Заҳро Сарбалий, 7. Фотима Гераэли, 8. Беҳназ Тоҳирхоний, 9. Заҳро Ғанбарий, 10. Атефеҳ Рамезанизода (C), 11. Самина Чаҳкандий, 15. Негин Зандий, 17. Шаҳназ Жафарий Зода. 23 Мона Ҳамоудий.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:05, 23.08.2022.
Ўқилди: 3465 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Россиялик дарвозабон ФИФА қарори орқали Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаши мумкин [3848]

Беҳруз Каримов еврокубокларда дебют қилган ўйинда «Лугано» иродали ғалабага эришди [3051]

“ПСЖ”га қарши ўйинда Абдуқодир Ҳусановнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди? [2872]

“Реал” 2027 йилда топ-ҳимоячи билан шартнома имзолайди — Романо [2733]

Луис Энрике «Барселона» билан ўйин олдидан муҳим фикр билдирди [2430]

Флик «Барселона»да де Йонг бўйича кутилмаган қарор қабул қилди [2380]

Чемпионлар лигасининг бош фаворити аниқланди: «Барселона» — иккинчи, «Реал» — бешинчи [2357]

«Реал» «Рома»га қарши фантастик камбэк эвазига Чемпионлар лигаси рекордини янгилади [1996]

«Барселона» футболчиси январь ойида клубни тарк этиш ҳақида ўйламоқда — сабаби маълум бўлди [1911]

Журналист 13 ёшли Месси ҳақидаги скаутлик ҳисоботларини эълон қилди [1725]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик