Ўзбекистон кубоги нимчорак финалидан ўрин олган бир қатор учрашувлар якунланди.
"ЖАР" стадионида "Навбаҳор"ни қабул қилган "Олимпик" Жамшид Болтабоев киритган ягона гол эвазига мағлуб бўлди.
"Пахтакор" ўз майдонида "Шўртан" дарвозасига жавобсиз бешта тўп киритди. Гол муаллифлари: Аббос Файзуллоев (дубль), Достон Ҳамдамов, Олександр Насонов ва Муҳаммадали Ўринбоев.
Куннинг учинчи ўйинида "Сурхон" "Насаф"ни меҳмон қилди. Баҳсда қаршиликлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Шароф Муҳитдинов ва Ҳусниддин Алиқуловнинг голларига Бобур Акбаров жавоб қайтарди.
Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал босқич учрашувлари.
ПАХТАКОР — ШЎРТАН 5:0
Голлар: Аббосбек Файзуллоев, 1 (1:0), Достонбек Ҳамдамов, 56 (2:0), Аббосбек Файзуллоев, 63 (3:0), Олександр Насонов, 71 (4:0), Муҳаммадали Ўринбоев, 88 (5:0)
СУРХОН — НАСАФ 1:2
Голлар: Шароф Муҳитдинов, 6 (0:1), Бобуржон Акбаров, 41 (1:1), Ҳусниддин Алиқулов, 63 (1:2)
ОЛИМПИК — НАВБАҲОР 0:1
Гол: Жамшид Болтабоев, 20 (0:1)