Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Шерали Бобоқулов: «Финалда ҳам ўзбекистонлик мухлисларни қувонтиришга ҳаракат қиламиз»

Баҳо:
+ | -

«Сўғдиёна-W» жамоаси бош мураббийи Шерали Бобоқулов аёллар жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионати Ғарб минтақасидан ўрин олган Эроннинг "Бам Хатун" клубига қарши бўлиб ўтган иккинчи ўйин (1:0) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

"Авваламбор, жамоамизнинг тарихий ғалабаси билан барчани табриклайман. Бу ғалабани футболни яхши кўрадиганларга, аёллар футболига бефарқ бўлмаганларга бағишлаймиз. Жамоамизнинг 5 йиллик меҳнатини бугун кўрсатишга ҳаракат қилдик. Ўз мухлисларимиз олдида ғалаба қозонишни мақсад қилгандик. Бу ғалабанинг тагида футболчиларнинг улкан меҳнати, жамоа раҳбарияти ва ҳомийларининг бизга бўлган эътибори ётибди.

Бугун жамоамизга қанчалик қийин бўлганини кўрдингиз. Халқаро мусобақада илк марта иштирок этяпмиз. Бугунги ғалабанинг қиймати жуда юқори эди. Кўп вазиятларга эга бўлганимизга қарамай, улардан тўлалигича фойдалана олмадик. Футбол шуниси билан қизиқ. Ўйинларимизни таҳлил қиламиз. Энг асосийси, ғалаба қозондик, жамоадаги руҳиятни кўтардик, финалга йўлланма олдик.

Таъкидлаганимдек, "Бам Хатун" ҳимояда мустаҳкам ўйнашга, охиригача курашишга ҳаракат қилди. Рақиб бугун қарши ҳужумда ўйнаб, ўз имкониятидан фойдаланишни мақсад қилганди. Аммо биз уларга имкон бермасликка ҳаракат қилдик. Ўзимиз эса уларнинг заиф жойларини топиб, ундан фойдаландик.

Финалга яхши тайёргарлик кўриш учун бизда етарлича вақт бўлади. Финал қаерда ўтказилишидан қатъи назар ўзбекистонлик мухлисларни хурсанд қиламиз, деб ўйлайман.

Адашмасам, ушбу мусобақа учинчи йил ташкил этиляпти. Бу турнир жамоаларга мотивация беради, уларнинг ўсишига туртки беради. Халқаро мусобақа раҳбарият томонидан ўзгача эътибор бўлишига туртки беради. Биз футболчилар билан келишган ҳолда, мазкур турнирдаги ғалаба орқали Ўзбекистонда аёллар футболи даражасини бир поғона кўтаришни мақсад қилгандик. Ўзбекистонда аёллар футболига бўлган эътибор ўзгаришига умид қиламиз", — деди Бобоқулов.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:38, 23.08.2022.
Ўқилди: 2853 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.