Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Самвел Бабаян: “Қизиқарли ва курашларга бой учрашув бўлди”.

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги нимчорак финалидан ўрин олган “Олимпик” – “Навбаҳор” (0:1) баҳсидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. Самвел Вячеславович ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади. 

- Фикримча, қизиқарли ва курашларга бой учрашув бўлди. “Навбаҳор” мухлисларини кейинги босқич йўлланмаси билан табриклайман! Йигитларга характер намойиш этишгани учун раҳмат айтаман, осон бўлмади. “Олимпик”ни алоҳида эътироф этиш лозим. Ўзбек футболининг келажаги бўлмиш ёш ва иқтидорли футболчилар яхши ўйин кўрсатишди. Шубҳасиз, “Олимпик” барча жамоаларга қийинчилик туғдиради. Бугунги рақибимиз таркибида ўз ёш тоифасининг энг кучли вакиллари жам бўлишган.
Эмоцияларга бой учрашув бўлди, ҳали кўриб чиқамиз. Умуман, вазиятлар яратдик, лекин якун етишмади. Бунинг устида ишлаймиз. Роҳатланиш учун ҳаммаси бор эди: муҳит, мухлислар, стадион.

- “Пахтакор” билан ўйинга оз муддат қолди. Бугун “Навбаҳор” кўп куч сарфлади. Бу пойтахтликларга қарши кечадиган баҳсда жисмоний тарафдан муаммо туғдирмайдими?

- Биз турли ҳолатдамиз. Қуръа натижасига кўра, “Пахтакор”га Про лиганинг “Шўртан” жамоаси, бизга эса етакчи жамоалар кушандаси “Олимпик” тушганди. Жамоа юқори прессинг қўллайди, жуда фаол ўйнайди.

- Мавсум бошидан буён “Навбаҳор” асосий таркибининг деярли 70 фоизини ротациясиз ўйнатяпсиз. Ваҳоланки, захира жуда кенг. Ҳал қилувчи ўйинларга келганда жамоангиз жисмонан толиқиб қолишидан қўрқмайсизми?

- Ротацияга келсак, у сунъий бўлмаслиги керак. Ротация қилиш учун майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтиришлари лозим.
Бошқа тарафдан олсак, жамоамизнинг таркиби 90 фоизга янгиланган. Ҳатто бу ерда жуда кўп ўйнаган футболчилар ҳам майдонга тушиш учун ўз вақтларини кутишлари керак.

- “Пахтакор”га қарши кечадиган ўйинда наманганлик мухлислардан нимани кутяпсиз? Улар стадионни тўлдиришадими?

- Шубҳасиз, энг яхши мухлисларга эгамиз. Буни статистика орқали ҳам билиш мумкин. Жамоамиз кўрсатаётган натижа ҳам уларда қизиқиш уйғотмоқда. “Пахтакор” билан баҳсда стадион тўлишига ишонаман.

 

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 05:12, 24.08.2022.
Ўқилди: 1239 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.