Ҳимоячи Эмерсон нима учун "Челси"дан "Вест Хэм"га ўтганини тушунтирди. 28 ёшли футболчи "болғачилар" билан тўрт йиллик шартнома имзолади ва ёзда жамоанинг харид қилган еттинчи янги футболчисига айланди.
“Бу ерда эканлигимдан жуда хурсандман. Бу мен учун катта чақирув, бу катта жамоа, шу боис бу ерда эканлигимдан жуда хурсандман. Шахсан мен Англияга келганимнинг биринчи кунидан бошлаб ҳар доим катта клубларни кузатиб бораман ва "Вест Хэм" тарихини биламан. Бу жамоа буюк тарихга эга, шунинг учун мен клубнинг қизиқишини билганимда: "Ҳа, мен у ерга бормоқчиман", дедим ва мен шу ердаман! Мен "Вест Хэм" либосида ўйнашни кута олмайман”, - деди Эмерсон.
Эмерсон ўтган мавсумда "Лион"да ижарада ўйнаганди. У 36 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди.