Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио 3-3 Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон 2-1 Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна 5-2 Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор 1-0 Насаф
28/04 23:59 ПСЖ - Бавария
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал

"Рома" ҳужумчиси А Сериянинг бошқа клубига ўтишга яқин турибди

Баҳо:
+ | -

"Рома" ҳужумчиси Феликс Афена-Гян "Кремонезе" клубига ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, келишув 7 миллион еврони ташкил қилади. Музокаралар якуний босқичда. Клублар ўртасидаги келишувда "Рома"нинг 19 ёшли футболчисини қайтариб сотиб олиш варианти мавжуд эмас.

Италия ОАВлари Афена-Гьяннинг кетиши "Рома"нинг Андреа Белотти билан яқин орада шартнома имзолаши билан боғлиқ деб ҳисоблайди. 19 ёшли ганалик футболчи ўйин вақти бундан ҳам камроқ бўлишини тушунади, шунинг учун у бу трансферни амалга ошишига тайёр.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг кузида Афена-Гьян билан эсда қоларли воқеа юз берганди. Ҳужумчи А Серия доирасидаги “Женоа”га қарши ўйинда дубл қайд этди, бунинг учун “бўрилар” бош мураббийи Жозе Моуриньо шахсан унга 800 евро эвазига кроссовка совға қилганди.

2021/22 йилги мавсумда Афена-Гьян "Рома"нинг асосий жамоаси сафида барча мусобақаларда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган.

Киритилди: 09:49, 24.08.2022.
Ўқилди: 3143 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик