Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Антуан Гризманн икки ўт қуршовида қолди. "Атлетико"да "Барселона" кутмаган ҳийла мавжуд

Баҳо:
+ | -1

"Атлетико" "Барселона"га ҳужумчи учун 40 миллион евро тўламоқчи эмас. Бунинг учун у жуда бемаъни чораларга тайёр.

"Атлетико Мадрид" ҳужумчиси Антуан Гризманн ўтган мавсумда муваффақиятсизликка учради ва Ла Лиганинг 26 ўйинида атиги 3 та гол урди ва охирги марта 2021 йилнинг ноябрида майдонга тушган. Франциялик футболчи ушбу чемпионат бошидаёқ узоқ давом этган муваффақиятсиз сериясини тўхтатди. 15 август куни ҳужумчи “Хетафе” дарвозасини ишғол қилди (3:0).

Собиқ юлдуз ўз мақомини тиклаш йўлида биринчи қадам ташланганга ўхшайди, аммо Антуаннинг бу мавсумдаги тақдирига ҳавас қилиб бўлмайди. Гризманнинг асосий муаммоси - "Атлетико Мадрид" уни "Барселона"дан қайси шартлар асосида ижарага олганидир.

Мадридликлар бу ёзда кутилмаганда Гризманни сақлаб қолди. Клуб уни нима учун “Барселона”га қайтармагани ажабланарли эди. Шунга қарамай, агар ижара яна бир мавсумга узайтирилса, келажакда уни сотиб олиш учун 40 миллион евро тўлашга тўғри келади. Антуан бундай пул учун етарлича ўйнамагани аниқ. Яъни у трансфер суммасини оқлаб бериш йўлида айтарли тер тўкмади ҳам.

Юқорида Ла Лиганинг сўнгги мавсумидаги 3га яқин голлар тилга олинди. Қайд этиш жоизки, уларнинг барчаси чемпионатнинг биринчи қисмида бўлиб ўтган. 2022 йил тақвимида Антуаннинг ишлари умуман юришмади: у фақат учинчи дивизион клуби “Райо Мажадахонда”га (5:0) Испания кубогининг январдаги ўйинида ва “Хетафе”га 2022/2023-йилги мавсумнинг очилиш ўйинида гол урди холос. Аммо "Атлетико" кутилмаганда Гризманни "Барса"га қайтариши мумкин бўлган бир вазиятда бу амалга ошмай қолди.

Mundo Deportivo ижара шартномаси тафсилотларига ойдинлик киритди. Мавсум охирида "Атлетико" каталонияликларга 40 миллион евро тўлаши шарт, аммо бунинг учун ҳужумчи икки ижара йили давомида Мадридда камида 50 фоиз ўйинининг 45 дақиқасини майдонда ўтказиши керак бўлади.

Табиийки, пойтахт клуби Гризманн учун бунчалик кўп пул тўламоқчи эмас. У бунга арзимайди дея тахмин қилинмоқда, март ойида у 32 ёшга тўлади. Ла Лиганинг 1-туридаги гол ёқимли бўлиши мумкин, аммо глобал миқёсда бу ҳеч нарсани англатмайди.

Антуаннинг 2022 йилда олти ойдан ортиқ давом этган даҳшатли голсиз сериясини клуб унутиши учун у ҳали кўп иш қилиши керак. Гризманн “Хетафе”га қарши ўйинни асосий таркибда бошламади, фақат 61-дақиқада майдонга тушди. Маълум бўлишича, айнан ушбу ўйинда франциялик футболчи "Барса" билан келишувда кўрсатилган минимал 45 дақиқага жавоб бермаган.

Вазият 2-турда “Вильярреал” билан (0:2) такрорланди. 62-дақиқада Гризманн майдонга туширилди. Бу сафар у ҳеч қандай самарали натижа кўрсатмади. Антуан 45 дақиқадан камроқ вақт ўйнашда давом этишига деярли шубҳа йўқ. "Атлетико Мадрид"нинг бошқа ҳужумчилари Альваро Мората, Матеус Кунья, Жоау Феликс ва Анхель Корреа бир вақтнинг ўзида тўсатдан жароҳат олишмаса унга ҳали бери асосий вақтда имкон берилмайди. Воқеалар ривожига ишониш қийин.

"Атлетико" бошқаларнинг эҳтиёжларидан қатъи назар, ўз манфаатлари йўлида ҳаракат қилади. Клубнинг молиявий аҳволи осон эмас. Ёзда "Атлетико" етарлича кучаёлмади. Хусусан, жамоа Криштиану Роналдуни қўлга кирита олмади, Диего Симеоне, кўплаб ОАВ хабарларига кўра, португалиялик билан ишлашни жуда хоҳлаган эди.

Клуб янги ўйинчиларни сотиб олиш ҳақида эмас, балки мавжуд футболчиларнинг маошларини қисқартириш ҳақида ўйламоқда. Раҳбарият Гризманн, Тома Лемар, Ян Облак, Коке ва Жоау Феликс билан маошларни ихтиёрий равишда қисқартириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Ҳали масала ҳал этилмаган, аммо Мадридда ҳозир пул билан боғлиқ масала жойида эмаслиги аниқ. Гризманн учун 40 миллион еврони қаердан олиш мумкин?

Ниҳоят, материалнинг асосий характерига қайтайлик. Мадриднинг Гризманнга нисбатан ҳаракатларидан икки томон жабр кўрмоқда - "Барселона" ва Антуаннинг ўзи.

«Барселона» раҳбарияти «Атлетико»нинг айёр схемага айланаётганига ишончи комил. Ўтган мавсумда, Антуан жароҳат олган (10) ёки дисквалификация қилинган (1) ўйинларни ҳисобга олмаганда, мавжуд бўлган 40 ўйиннинг 33 тасида камида 45 дақиқа ўйнади. Яъни, 82,5% ҳолларда. Жорий мавсумда француз "Хетафе" ва "Вильярреал" билан ўйинларда ярим соатдан камроқ вақт давомида майдонга тушди.

"Барса" "Атлетико" атайлаб Гризманнинг ўйинларини унга тўлиқ пул тўланмайдиган даражага етказишига ишонмоқда. Бу ҳолатда Антуан кейинги ёзда ҳеч қандай жазосиз Каталонияга қайтади. Ёки “Атлетико” 40 миллион евродан камроқ сумма эвазига футболчини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бориши мумкин.

Франциялик футболчининг трансфер қиймати ўтган мавсумда 60 миллион евродан 30 миллион еврога тушиб кетди. Майдонда мунтазам равишда ярим соатлик чиқишлар билан у янада тушади албатта.

Каталонияликлар фахрийлар олдидаги катта қарзларини йиғиб олишди ва янги ўйинчиларни қўлга киритиш учун улардан маошларини камайтиришни тинмай талаб қилмоқда. Серхио Бускетс бундай беадаб ёндашувдан чарчади.

Аммо Гризманн-чи? Антуан вазиятнинг гаровига айланган ва ҳеч нарсага таъсир қила олмайди. У захирадан майдонга тушганидан сўнг мунтазам равишда камида дубл ёки хет-трик қайд этиши мумкин (гарчи бунга ишониш ҳали ҳам қийин), аммо Симеоне унга муҳим ўйин вақтини тақдим эта олмайди.

Аргентиналик мураббий футболчига юқори илтифотлар билан вазиятни юмшатишга ҳаракат қилса ҳам, асл ниятини яширмаяпти.

“Гризманн нима истаётганимизни билади. Ўтган мавсумда у бир нечта ўйинларда майдонга тушди. Биз унинг клубга мослаша олишига ишонамиз. У ўйин, техника ҳақида тушунчага эга. Гризман бизга кўпроқ ҳужумкор футбол ўйнаш имконини беради. Антуанни қанчалик севишимни ва қадрлашимни, у жамоа учун қанчалик муҳимлигини ҳамма билади. Умид қиламанки, у мавсумни қандай бошлаган бўлса, ўша руҳда давом эттира олади”, - дейди Симеоне “Хетафе”га қарши ўйиндан кейин.

Киритилди: 06:01, 25.08.2022.
Ўқилди: 5856 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.