"Реал Мадрид" президенти Флорентино Перес Марко Асенсионинг жамоада ўйнашини истамаяпти.
El Confidential хабарига кўра, Мадрид клуби футболчига шартномани яна 4 мавсумга узайтиришни таклиф қилган ва унга йилига 5 миллион еврога яқин маош, бонуслар билан (солиқлар тўланганидан кейин) берган. Асенсио шартлар уни қониқтирмагани учунми ёки бошқа жамоа билан музокара олиб бораётгани учунми рад этди.
Перес бош мураббий Карло Анчелоттига, агар қолишни истамаса, Марконинг майдонга тушиши истамаслигини айтди.
Бу ёзда Асенсиони сотиш қийин бўлади, чунки унга даъвогарлар деярли йўқ, айниқса шартнома муддати тугашини ҳисобга олсак. Перес футболчини майдонга тушиш имкониятидан маҳрум қилиб, Асенсионинг агенти Хорхе Мендешнинг янги клуб топиш борасидаги фаолроқ ишлашига ҳисса қўшишига умид қилмоқда.