Футбол майдонида Мичел Сальгадо кўзга ташланмайдиган қаҳрамон эди ва ундан ташқарида ҳам у умуман эътиборни жалб қилмаган. Айни пайтда у "Реал Мадрид"нинг афсонавий футболчиларидан бири ҳисобланади.
Мичел Сальгадо Галисиянинг Понтеведра провинсиясидаги Ас Невес кичик шаҳарчасида туғилган. У маҳаллий Кристо Виктория клубининг болалар жамоасида футбол ўйнашни бошлаган ва 17 ёшида Галисиянинг асосий клуби академиясига чақирилган.
"Сельта"
1995-1999 йиллар
Саламанка - 1996-1997.
1995 йилнинг январида Мичел Сальгадо "Сельта Виго" сафида дебют қилди ва мавсум охиригача 15 та ўйинда майдонга тушди. У кейинги мавсумни ҳам ротация ўйинчиси сифатида ўтказди, шундан сўнг у иккинчи дивизионда ўйнаган Саламанкага ижарага юборилди.
Сальгадо у ерда камол топди, ажойиб ўйин кўрсатди ва жамоага ёрдам берди. Шундан сўнг "Сельта" Сальгадони ортга қайтарди ва у иккита ажойиб мавсумни ўтказди. Айнан ўша пайтда у ерда Валерий Карпин, Александр Мостов, Клод Макелеле билан ўйнаган эди.
Икки йил кетма-кет “Сельта” Испания чемпионатида 6-ўринни эгаллади, бироқ Сальгадо жамоа билан ҳеч қандай ютуққа эриша олмади. Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ўйнай оладиган тезкор техник ўнг қанот ҳимоячиси Испаниянинг етакчи клубларинининг эътиборини тортган.
"Реал Мадрид”
1999-2009 йиллар
Сальгадо дарҳол “қироллик клуби”нинг асосий таркибидан жой олди. Биринчи мавсумда у 50 та ўйин ўтказди ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди. Сальгадони шу заҳотиёқ "Реал Мадрид" мухлисларини ёқтириб қолишди. Бир қарашда кўзга ташланмайдиган ҳимоячи бутун ўйиннинг ўнг томонини ўзиники қилди, шерикларига ҳимояда ёрдам берди ва ҳужумларни боғланди.
Етти мавсум давомида Сальгадонинг "Реал Мадрид" ҳимояси қанотидаги ўрни шубҳасиз эди. Бироқ жамоага Серхио Рамос келиши билан Сальгадо тез-тез захирада қола бошлади. Аммо у жамоага фойда келтирди ва Рамос марказий ҳимоячи ўрнини эгаллашга мажбур бўлгач, Сальгадо майдонга одатдагидек асосий таркибда тушди.
Умуман олганда, Мичел Сальгадо "Реал" сафида 343 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урган. У "қироллик клуби" таркибида барча совринларини қўлга киритди.
"Блекберн Роверс"
2009-2012
33 ёшида Мичел Сальгадо кутилмаганда “Блекберн” билан шартнома имзолади. Бу ёшда ўйинчилар одатда Яқин Шарқ, Хитой ёки МЛСга жўнаб кетишади.
Фахрий 2010-2011 йилги мавсумни айниқса омадли якунлади, 38 та ўйин ўтказди, шундан 36 таси АПЛда! Аммо кейинги мавсумда “Блекберн” чемпионшипга тушиб кетди. Мичел Сальгадо эса фаолиятини тугатишини эълон қилди.
Испания терма жамоаси
1998-2006 йиллар
Мичел Сальгадо Испания терма жамоаси сафида 53 та ўйин ўтказган. Аммо унга термада омад кулиб боқмади: фаолиятининг чўққисида бўлганидан сўнг, 2002 йилги жаҳон чемпионати учун таркибга киритилмади ва жароҳати туфайли Евро-2004ни ўтказиб юборди.
У 2006 йилги Жаҳон чемпионатига захира футболиси сифатида борган ва Луис Арагонес Сальгадони Саудия Арабистонига қарши гуруҳ босқичининг учинчи тур ўйинида майдонга туширган.
Шундай қилиб, Сальгадо учун терма жамоа миқёсидаги ягона тўлақонли турнир 2000 йилги Европа чемпионати бўлиб, унда испанлар чорак финалда Франция жамоасига мағлуб бўлишган эди.
Мичел Сальгадо футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг ўзини мураббий сифатида синаб кўрди, аммо у Миср терма жамоаси мураббийлар штабида ишлашдан нарига ўтмади.
Миржалол Пардабоев тайёрлади.